23:09 / 09.03.2020
0
14671
Трамп нефть арзонлашиб кетганидан мамнуният билдирди

АҚШ президенти Дональд Трамп нефть нархи тушиб кетганини ижобий қаршилади. Унинг айтишича, бу истеъмолчилар учун нафлидир.

Фото: Telegraf-EPA

“Истеъмолчилар учун яхши, ёқилғи нархи тушмоқда”, деб ёзган Трамп твиттерда.

“Саудия Арабистони ва Россия нефть нархи ва ҳажми борасида баҳслашмоқда. Бу ва ёлғон хабарлар бозор қулашининг сабаби ҳисобланади”, деб қўшимча қилган АҚШ президенти. 

Нефть ОПЕК+ битими барбод бўлгач ва Саудия Арабистони нефть нархини тушириш ва унинг қазиб олиниши ҳажмини оширишга қарор қилгандан кейин 26,5 фоизга арзонлашиб кетди. Охирги савдолар вақтида Brent туридаги нефтнинг бир баррели 33,3 доллардан, WTI эса 29,8 доллардан сотилган.

Ўтган ҳафта охирида ОПЕКга аъзо давлатлар ва Россия нефть қазиб олиш ҳажмини чеклаш бўйича келишувни сақлаб қолиш борасида келиша олмаган. Шундан кейин Саудия Арабистони нефть нархини туширишга ва бозордаги улушини ошириш учун нефть қазиб олиш ҳажмини кўпайтиришга қарор қилган. 

Айни вақтда коронавирус эпидемияси сабабли шундоқ ҳам нефтга таклиф ҳаддан зиёд кўплиги кузатилмоқда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top