09:20 / 10.03.2020
0
4194
Тошкент шаҳрида рақамли банк ташкил этилмоқда

Марказий банк банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатнома берилганлиги тўғрисида хабарнома билан чиқди

Фото: Shutterstock

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Банк назорати қўмитаси 2020 йил 9 мартда Тошкент шаҳрида рақамли банк Anor bank акциядорлик жамиятини ташкил этишга доир дастлабки рухсатнома бериш тўғрисида қарор қабул қилди.

МБ хабарига кўра, дастлабки рухсатнома олти ой муддатга берилади. 

Билдирилишича, ушбу давр мобайнида муассис томонидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш учун тегишли ташкилий-техник тадбирлар амалга оширилиши ва банк устав капитали шакллантирилиши лозим.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top