19:42 / 23.03.2020
21650
Италия коронавирус оқибатида қанча зарар кўриши айтилди

Италия бош вазири Жузеппе Конте мамлакат ҳудудида аҳолига зарур маҳсулот ва хизматлар тақдим этиш билан боғлиқ фаолият олиб бормайдиган барча ишлаб чиқаришлар тўхтатилиши тўғрисидаги декретни имзолади.

Фото: AFP

Италия коронавирус тарқалишига қарши кураш доирасида ишлаб чиқариш фаолияти тўхтатилишидан ойига 100 миллиард еврога яқин иқтисодий зарар кўриши мумкин. Бу ҳақда Италия саноати умумий конфедерацияси президенти Винченцо Бочча маълум қилди.

Якшанба куни Италия бош вазири Жузеппе Конте мамлакат ҳудудида аҳолига зарур маҳсулот ва хизматлар тақдим этиш билан боғлиқ фаолият олиб бормайдиган барча ишлаб чиқаришлар тўхтатилиши тўғрисидаги декретни имзолади. 

Боччанинг сўзларига кўра, мамлакатда ишлаб чиқариш қувватининг 70 фоизи тўхтатилади.

"Агар бизнинг ЯИМ йилига 1800 миллиард еврони ташкил этадиган бўлса, ойига 150 миллиард евролик ишлаб чиқариш дегани. Агарда ишлаб чиқаришнинг 70 фоизини тўхтатсак, бу ойига 100 миллиард евро йўқотишимизни билдиради", - деди у.

Италия коронавирус тарқалиши бўйича Европада биринчи ўринда турибди ва ўтган ҳафтада қурбонлар сони бўйича Хитойдан ўтиб кетди. 

Охирги маълумотларга қараганда, мамлакат бўйича коронавирус юқтириш билан боғлиқ 60 мингга яқин ҳолат қайд этилган, 7 мингдан ортиқ бемор тузалган, 5476 киши вафот этган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top