20:38 / 11.04.2020
31619
Беларусда нима учун карантин жорий этилмаганига изоҳ берилди

11 апрель куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Беларусь ҳукуматини оммавий тадбирларни бекор қилиш, коронавирусга чалинганлар ҳамда улар билан мулоқотда бўлганлар учун карантин жорий этишга чақирди.  

Фото: Reuters

Беларусь соғлиқни сақлаш вазири Владимир Караник карантин беморларни қабул қилишни уддалай олмай қолган тиббиёт тизимига ёрдам беришга қаратилган сўнгги чора эканлигини айтди. Бу ҳақда Tut.by ёзмоқда.

«Гигиена тавсияларига риоя қилиш, ижтимоий мулоқотларни камайтириш касаллик ўсишини тўхтатишга ёрдам бермоқда», — деди Караник.

«Карантин жорий этиш учун сутка давомида беморлар сони қанча миқдорда бўлиши борасида аниқ кўрсаткич белгиланмаган. Ортиқча чекловларсиз ижтимоий масофаланишни таъминлай олсак, шунинг ўзи етади», — деди Караник.

11 апрель куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Беларусь ҳукуматини оммавий тадбирларни бекор қилиш, коронавирусга чалинганлар ҳамда улар билан мулоқотда бўлганлар учун карантин жорий этишга чақирди.  

Охирги маълумотларга кўра, Беларусда 2226 киши коронавирус юқтирган, 23 киши вафот этди, 172 киши соғайди. 

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top