Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорига икки ўринбосар тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Баҳром Ибрагимович Алматов Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди.
Баҳром Алматов 2019 йилнинг сентябридан буён Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори – Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат санитария врачи лавозимида ишлаб келаётганди.
Шунингдек, Ботиржон Жўрабоевич Қурбонов Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.
Бундан аввалроқ, Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари – вазирлик ҳузуридаги санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори лавозими жорий этилиб, бу лавозимни Баҳодир Юсупалиев эгаллагани хабар қилинганди.