23:20 / 21.04.2020
29587
Путинга коронавируснинг «айёр» хусусияти ҳақида маълум қилишди

Россия президенти Владимир Путинга коронавируснинг “айёр” хусусиятлари ҳақида маълум қилинди.

Владимир Путин. Фото: kremlin.ru

Россия эпидемиология ва микробиология тадқиқот маркази директори Александр Гинцбург Путин билан эпидемия бўйича ўтказилган кенгашда коронавирусни баъзи хусусиятлари сабабли “айёр” деб атади.  

Гинцбургнинг таъкидлашича, марказ мутахассислари коронавирусни бошдан ўтказган одамлардан олинган 200 га яқин қон зардобини таҳлил қилишган. Тажрибалар бу зардобларнинг фақат 30 фоизидагина вирусни бартараф этувчи антитаналар борлигини кўрсатган. Бу эса коронавирусдан барча соғайганлардан ҳам уни бартараф этиш учун қон зардоби олиб бўлмаслигини англатади.  

“Вирус жуда айёр. Бежизга у бундай катта ўлчамларга эга эмас – у бугунги кунда маълум бўлган РНК-сақловчи вируслардан энг каттасидир”, деб айтган мутахассис.

Олимнинг хулосасига кўра, коронавирус геномининг бир қисми инсон иммун тизимини доимий чалғитиб туриш хусусиятига эга. Натижада "алданган" иммун тизими коронавирусга қарши ишлаб чиққан антитаначалар вирусни ўлдира олмайди.

Top