Бу ҳақда Оқ уйнинг иқтисодиёт бўйича маслаҳатчиси Питер Наварро маълум қилди. 

“Хитой ҳозир бизни бу сифатсиз тестлар билан тўлдириб ташламоқда. Биз Хитой бундай қалбаки тест тўпламлари олиб киришига йўл қўя олмаймиз”, деб айтган Наварро Fox News телеканали эфирида.
 
У Пекинни юзага келган вазиятдан “мўмайгина пул қилиш”да айблаган ва Хитой бу иши ҳамда ўз ҳудудида коронавирус тарқалишини бостира олмагани учун жавоб бериши кераклигини айтган.