19:00 / 01.05.2020
33323
Allplay Ўзбекистонда янги халқаро телеканалларни ишга туширди

2020 йил 25 апрелдан бошлаб Allplay компанияси дунёдаги машҳур телеканалларни намойиш этиш ҳуқуқини Ўзбекистон Республикасидаги биринчи телеканалларнинг қонуний ретранслятори бўлган Metrotelecom билан шартнома имзолади. Allplay ва Metrotelecom компаниялари Ўзбекистон Республикасининг медиа бозорини ривожлантиришда яқиндан ҳамкорлик қилиб, якуний истеъмолчига тақдим этилаётган хизматлар сифатини янги даражага олиб чиқмоқдалар.

Янги ҳамкорлик туфайли Республикамиз аҳолиси яна ўзларининг севимли телеканалларини юқори сифатли HD форматда ва машҳур Allplay платформасида томоша қилиш имкониятига эга бўладилар.

Allplay.uz – бу Tas-IX тармоғидаги фильмларни, телекўрсатувларни ва онлайн телевизорларни томоша қилиш хизмати. Компания 120 та халқаро ва маҳаллий телевизион каналларни тақдим этади, шундан 49 таси янги платформада намойиш этилган:

Nickelodeon, NickToons, Nick Junior, Eurosport, Viasat Explorer, Viasat History, Viasat Nature, Кинопремьера, Кинохит, ТВ Кухня, Матч Премьер, Paramount Channel, Animal Planet, Spike, Discovery, Discovery Science ва бошқалар.

Allplay иловаси қулай ва осон навигация билан таъминланган. Исталган фойдаланувчи менюда осонгина ҳаракат қилиши, мавзу бўйича телеканалларни танлаши, шунингдек танланган каналларнинг шахсий плейлистини яратиш мумкин.

Телеканалларга кириш учун тўлов тизимлари ёрдамида Allplay ID орқали ҳисобингизни тўлдиришингиз зарур, сўнгра профилингизга ўтинг ва Online TV Premium'га обуна бўлинг.

Машҳур фильмларни ва севимли телевизион каналларни браузерда Allplay.uz веб-сайтида ёки Allplay иловасида смартфон, ақлли телевизор, планшетда томоша қилинг. Илова Android, iOS, Tizen ва webOS платформаларида ишлаб чиқилган.

Якун сифатида: ретрансляция қилинадиган барча каналлар ваколатли давлат органлари томонидан тасдиқланган ва лицензияланган, уларга Metrotelecom™ ва Allplay ўз миннатдорчиликларини билдиришади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top