23:01 / 03.07.2020
11470
Дунёда коронавирусдан 17 вакцина одамларда синовдан ўтказилмоқда
Фото: Getty Images

Айни вақтда дунёда коронавирусдан 17 вакцина одамларда синовдан ўтказилмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, ушбу вакциналар синовларининг турли босқичлари ўтказилмоқда.

“Вакциналар орасида Оксфорд университети ишлаб чиққан AZD1222 вакцинаси энг салоҳиятлиси ҳисобланади. У биринчи бўлиб клиник тадқиқотларнинг учинчи босқичига ўтди, бу эса вакцина унинг хавфсизлигини аниқлаш учун кўплаб одамларда синалаётганини англатади”, дейилган хабарда.

Шунингдек, 5 та вакцина синовларнинг иккинчи босқичидан ўтмоқда. Бу босқичда синовлар муайян касалликларга эга камроқ сондаги одамларда ўтказилади. Биринчи босқичда эса вакцина одатда соғлом одамларда хавфсизлигини текшириш учун синалади.

Олимлар йил охиригача қайси бир вакцина оммавий қўллаш учун тайёр бўлишини ҳозирча айта олмаяптилар. Таъкидланишича, одатда бирор вакцинани ишлаб чиқиш учун 10 йилдан 15 йилгача вақт талаб этилади. 

Аввалроқ ЖССТ дунёда коронавирусдан 141 та вакцина устида ишлар олиб борилаётганини маълум қилганди. ЖССТ йил охиригача юзлаб миллион доза вакцина олинишига умид қилмоқда.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top