08:30 / 01.09.2020
4309
Bizning Uylar Development компанияси Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги куни билан табриклайди!

Bizning Uylar Development компанияси Ўзбекистоннинг барча аҳолиси ва меҳмонларини миллий байрам – Ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллиги билан табриклайди.

Компания раҳбарияти ва жамоаси кўп миллатли Ўзбекистон халқига самимий эҳтиромини изҳор этади, уларга буюк келажак учун ташлаётган қадамларида катта муваффақиятлар, ишонч ва кўтаринкилик тилайди.

Мустақиллик йиллари давлатимиз тарихида муҳим ҳодисалар юз берди. Қисқа вақт ичида туганмас салоҳият ва меҳнатсеварлик туфайли мамлакатимиз халқаро миқёсда тан олиниб, жаҳон ҳамжамиятининг муносиб аъзосига айланишга муваффақ бўлди.

Кун сайин миллий бирлигимиз ва фуқаролик онгимиз юксалиб, ўзаро кўмак ва меҳр-оқибат каби фазилатлар кучайиб борсин.

Биз биргаликда кучмиз, биргаликда муваффақиятга эришамиз! Ҳамжиҳатликда Ватанга ва унинг халқига бўлган муҳаббат билан ҳар қандай тўсиқни енгиб ўтишга қодирмиз! Бир қанча миллионлик умумий оиламизнинг бир қисми бўлиш катта шараф!

Ҳар бир хонадон саломатлик, фаровонлик, бахт, тўкин-сочинлик, меҳр-оқибатга тўлсин ва ҳар бир янги кун сизга янги зафарлар ва ютуқлар келтирсин!

Ҳурмат билан, Bizning Uylar Development.

Сайт: www.bizninguylar.uz

Telegram: t.me/bizninguylar

Instagram: @bizninguylar

Facebook: fb.com/bizninguylar

Реклама ҳуқуқи асосида

Top