15:15 / 14.09.2020
9826
Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказига янги директор тайинланди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғига асосан, Саидахон Шуҳратовна Мирраҳимова Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази директори лавозимига тайинланди.

Вазирлик матбуот хизмати хабар беришича, унга марказ фаолияти ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, наркологик касалликлар соҳасидаги профилактика, диагностика ва даволаш ишларида инновацион технологияларни татбиқ этиш, етакчи хорижий тиббиёт муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтириш, тизимда ахборотларнинг фаол алмашинувини таъминлаш сингари вазифалар юклатилди.

Саидахон Мирраҳимова

37 ёшли тиббиёт фанлари доктори С.Мирраҳимова Лондондаги Стаффордшир университетида соғлиқни сақлашни ташкиллаштириш бўйича малакасини оширган. 

Саидахон Мирраҳимова шу пайтгача Самарқанд вилоят ихтисослашган кўз касалликлари шифохонаси бош шифокори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Top