12:47 / 02.10.2020
6659
Вентиляция тизимида зарур бўлган елимли изоляциялар Ўзбекистонда!
Фото: Izobubble

Ўзбекистонда 2017 йилдан бери фаолият олиб бораётган Izobubble МЧЖ экологик тоза, юқори сифатли изоляция материалларини ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқда. Замонавий техника воситалари ёрдамида ишлаб чиқарилувчи иссиқлик изоляциялари кўп босқичли сифат назоратидан ўтади ва фойдаланишга топширилади.

Теплоизоляция (иссиқлик изоляцияси) – уйларда максимал қулай микроиқлимни яратиш, ташқаридан кирувчи иссиқликни сақлаш ва ички муҳитдаги иссиқликни йўқолишини олдини олишда кенг қўлланилувчи материалдир. Шунингдек, компания юқори сифатга жавоб берувчи елимли изоляция қопламаларини ҳам тақдим этади.

IZOBUBBLE-ППИ ПЛК-ПФК (полиэтилен ламинированный клеящаяся) ёки IZOBUBBLE- ПФК (полиэтилен фольгированный клеящаяся) елимли изоляция қопламалари -  универсал қурилиш воситаси бўлиб, иссиқлик ва шовқин изоляциясида фойдаланилади. Елимли изоляцияларнинг қалинлиги ҳозирги кунда 2 миллиметрдан 50 миллиметрни (кенглиги – 100 мм.) ташкил этиб, асосан қурилиш соҳасида, жумладан, вентиляция тизимларини ўрнатиш жараёнида керакли бўлган қоплама ҳисобланади.

Ўзининг махсус ёпишқоқ таянчига эга ушбу стандарт қоплама ҳаво ўтказувчи каналлар, қувурлар ёки бошқа юзаликларга ўрнатиш учун ишлатилади. Ушбу турдаги қоплама ёпишқоқ қатлам билан қопланган бўлиб, ҳар қандай сиртқи қисмга тез ва осон ўрнатилади.  

Маҳсулотнинг асосий хусусиятлари қуйидагича:

  • Иссиқлик изоляциясининг юқори даражаси;
  • Буғ ва гидроизоляциянинг юқори кўрсаткичи;
  • Шовқин ютишнинг мукаммал кўрсаткичи;
  • Таркибида фреоннинг мавжуд эмаслиги;
  • Қурилиш материаллари (цемент, бетон, гипс)га кимёвий чидамлилик;
  • Узоқ муддатгача мустаҳкамлик;
  • Намлик ўтишида юқори ҳимоя;
  • Монтаж жараёнидаги технологик ва қулай ўрнатиш хусусияти ва бошқалар.

Izobubble елимли изоляция қопламалари хонадон ва катта объектлар қурилишида ва вентиляция тизимларини ўрнатишда сизларга асосий ёрдамчи материал сифатида хизмат қилади. Маҳсулот нафақат Тошкент ҳудуди, балки Навоий вилоятида ҳам ишлаб чиқарилмоқда. Шундай экан, вентиляция тизимларини ўрнатувчи компаниялар, қурилиш корхоналари ҳамкорлик учун компаниянинг Навоий вилоятидаги филиалига ҳам мурожаат этишлари мумкин.

Маҳсулотлар турлари ва компания ҳақида қўшимча маълумотларни қуйидаги сайт орқали олиш мумкин: http://izobubble.uz/ru

 

Манзил: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 74 уй.

Мурожаат учун: +998 90 905 04 89

Telegram: t.me/izobubblekanal

Instagram: instagram.com/izobubble.uz1

Реклама ҳуқуқи асосида

Top