Туркияга С-400 тизимларини етказиб бериш 2019 йил июль ойида бошланганди.

Фото: РИА Новости
Туркия Россиядан сотиб олган С-400 зенит-ракета тизимлари синовини муваффақиятли якунлади. Бу ҳақда ҳарбий-техника соҳасидаги манбага таяниб РИА Новости хабар қилди.
Россия ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича федерал хизмати мазкур хабар бўйича ҳеч қандай изоҳ бермади.
"Туркия Синоп ҳудудида С-400 мажмуаларини муваффақиятли синовдан ўтказди. Ҳавога учирилган учта ракета учта нишонга бориб тегди", - деди агентлик суҳбатдоши.
Туркияга С-400 тизимларини етказиб бериш 2019 йил июль ойида бошланганди.
Вашингтон Россия техникасидан воз кечишни ва унинг ўрнига АҚШнинг Patriot мажмуаларини сотиб олишни талаб қилганди. Анқара бу талабга рози бўлмади.