10:57 / 23.10.2020
4490
Samsung AirDresser кийимларингиз парваришини ўз зиммасига олмоқда

Тозалаш ва шамоллатиш, қуритиш ва дезинфекциялаш – Samsung AirDresser буғ шкафи кийимлар парваришини янги даражага олиб чиқади.

Samsung компаниясининг янги “ақлли шкафи” – бу бугунги кундаёқ фойдаланиш имкони мавжуд келажак технологиялари намунасидир. AirDresser DF60R8600CG/LP ҳар қандай гардероб гигиенаси парвариши уддасидан чиқа олади. Одатда бир қанча маиший ҳамда профессионал техника талаб этиладиган ҳолатларда ҳам мазкур қурилманинг ўзи етарли бўлади. Чиройли ҳамда нафис дизайнга эга шкаф замонавий уй бекаларининг вақт ҳамда кучини тежашда жуда асқотади.

Буғ шкафи тозалик учун ҳар жойда жавобгар:

  • Уйингизда. Чиройли услубга эга эргономик шкаф хонадон шароитига мукаммал даражада мос тушади. У айнан тозалаш ҳамда ишлов бериш жараёнида алоҳида эътибор талаб этадиган матоларни тозалаш учун яратилган. Уст кийимлар, куртка, пальто ва кечки либослар ҳеч қандай ғижимларсиз тоза туради.
  • Иш жойида. Бутиклар, ресторан, меҳмонхона ёки ташриф буюрувчилар кийим-бошига эътиборсиз бўлмаган ҳар қандай масканда AirDresser айни фойдали қурилма. Ундан ходимлар кийим-кечакларига ишлов бериш учун ҳам фойдаланиш ўринли. Махсус фильтр ёрдамида кийимлардаги ёқимсиз ҳид ўрнига фақатгина тозалик иси қолади.
  • Офисда. Ҳар қандай тадбиркор учун вақт энг қимматли ресурс. Аммо, ташқи кўринишга ҳам вақт ажрата билиш муҳим аҳамият касб этади. Ақлли шкаф офис муҳити билан уйғунлик яратади ҳамда керакли пайтга тоза кийимларни тайёрлаб туради. Яна бир маъқул жиҳати унинг ортиқча шовқинсиз ишлашидир. Махсус ускуна унинг товушсиз ёпилишини таъминлайди.

    Кенг имкониятлар тақдим этувчи ихчам шкаф

    JetStream

    JetStream технологияси ёрдамида шкаф идеал гигиеник тозаликни таъминлайди. Юқори ҳароратдаги JetAir буғ юқори қувватли оқимлар билан кийимга йўналтирилади ҳамда матонинг тўқималарига чуқур кира олади. Унинг таъсири остида турли вируслар, бактериялар ва чанг зараркунандаларидан осонлик билан халос бўлиш мумкин. JetStream ва махсус фильтр жуфтлиги ёқимсиз ҳидларни осонлик билан йўқ қила олади.

    HeatPump

    Қуритиш режимида HeatPump технологияси қўлланилади. Юқоридан юборилаётган JetAir ҳаво оқимлари ҳамда пастда жойлашган HeatPump иссиқлик насоси кийимларни мутлақо зарар етказмасдан қуритади.

    WrinkleCare

    WrinkleCare технологияси эвазига кийимлар қуриганидан сўнг уларни дазмоллаш талаб этилмайди. Буғ ҳамда ҳаво таъсирида ҳатто юнг ёки вискозадан ишланган кийимларда ҳам ғижимлар қолмайди.

    AirHangers

    Мато тўқималари ичига чуқур ўрнашган чангларни тозалашда JetAir технологияси ҳамда AirHangers махсус ҳаво илгичлари мос келади. Кўп функцияли шкаф кийимларни авайлайди ҳамда уларни ичидан ташқарига, юқоридан ва пастдан ҳаво билан қуритилади.

    Мукаммал тозалик ва эҳтиёткорона сақлаш

    Эндиликда уст кийимлар, байрамона либослар ҳамда кундалик кийимларни мавсумий тарзда «химчистка» қилишнинг ҳожати йўқ. Шкаф кийимларни эҳтиёткорона сақлайди. Бундан ташқари қурилма ўзини-ўзи тозалаш функцияси ёрдамида шкаф ичида ҳамиша тозалик сақланади.

    Одатда, анъанавий шкафларда сақланадиган кийимларга ишлов беришдан сўнг хонадаги юқори намлик даражаси натижасида зарар етиши мумкин. AirDresser бу масалани ҳам осонлик билан ҳал этади. Қуритиш режимида буғ шкафининг эшигини очиш етарли ва хонадаги ёки офисдаги намлик даражаси нормал шароитга келади.

    Албатта, Wi-Fi бошқарувни ҳам эслаб ўтиш жоиз. SmartThings иловаси ёрдамида қурилманинг қуйидаги қўшимча функция ва режимларидан фойдаланиш мумкин: Парвариш рецепти, Менинг гардеробим, Махсус режим, Уй шароити. Илова фойдаланувчининг талабларини ўрганиб чиқади ҳамда кийим-кечак парваришинининг самарадорлигини янада оширади.

    Samsung AirDresser буғ шкафини Ўзбекистонда қуйидаги дўконлардан харид қилишингиз мумкин:

    MediaPark дўконлар тармоғи: +99871 203-77-07

    Mudo Concept бутик-дўкони: +99899 000-60-60

    Samsung компаниясининг расмий дилерларида: +99899 850-70-60
     


    Facebook: fb.com/SamsungUzbekistan

    Instagram: @samsunguzbekistan

    Telegram: t.me/SamsungUzbekistan

    Сайт: samsung.uz

    Реклама ҳуқуқи асосида 

Top