16:30 / 03.11.2020
4013
«ISHONCH» бренди Учкўприкда яна бир замонавий клиникани ишга туширди

2 ноябрь куни Фарғона вилояти Учкўприк туманида «ISHONCH KARDIO NEVRO» клиникаси ўз фаолиятини бошлади.

2017 йил 1 апрелдаги «Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида мамлакатимизда яратилган шароитлардан унумли фойдаланиб келаётган, 2010 йилдан бошлаб аҳоли турмуш тарзини замонавий стандартлар асосида шакллантириб ўз хизмат турларини такдим қилиб келаётган «ISHONCH» компанияси 2017 йилда Учкўприкда «ISHONCH MED» хусусий клиникасини ишга туширган бўлса, эндиликда «ISHONCH KARDIO NEVRO» клиникасини фойдаланишга топширди.

 «ISHONCH» KARDIO NEVRO клиникасида:

  • невропатология;
  • кардиология;
  • гинекология;
  • терапия;
  • дерматология;
  • эндокринология йўналишларида малакали шифокорлар фаолият олиб боришади.
  • Бундан ташқари клиникада:
  • юрак ультратовуш текшируви;
  • замонавий лаборатория таҳлиллари;
  • физиотерапия ва массаж;
  • 24 соат биринчи ёрдам кўрсатиш хизматлари ташкил этилган.

Қандай ҳолларда кардиолог мутахассисга мурожаат қилиш керак?

  • юрак ва юрак атрофидаги оғриқларда;
  • юрак тез ёки секин урганда;
  • оёқлар шишганда;
  • нафас қисилганда;
  • юрак ишида узилиш ҳисси сезилганда;
  • тез ёки жуда секин пульс ҳолатида;
  • лаблар кўкарганда;
  • қон босими кескин ошганда ёки тушганда;
  • нафас қисилишида ва тўсатдан бўғилиш хуружларида;
  • оз миқдорли жисмоний фаоллик билан бош айланишида.

Клиникада тиббиёт ускуналари ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчилардан бири – АҚШнинг GE Healthcare фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган Vivid S60 ультратовуш текшируви аппарати (УЗИ) билан жиҳозланган бўлиб, бу юрак-қон томирларини тасвирлаш имкониятига эга энг замонавий ускуналар сирасига киради.

Қандай ҳолларда неврологга мурожаат қилиш керак:

  • тўсатдан бўладиган ёки сурункали оғриқларда;
  • тананинг ҳар қандай соҳасидаги сезгирликнинг пасайишида;
  •  кўришнинг хиралашиши, эшитиш, таъм ва ҳид билиш бузилишида;
  • айрим мушакларда тонус пасайганда ёки кучайганда;
  • беқарор юриш, ҳаракатлар мувофиқлигининг бузилишида, тўсатдан беихтиёр ҳаракатлар (конвульсиялар)да, асабий хуружларда;
  • бош айланишида, қулоқлардаги шовқинда;
  • ҳушсизлик хуружлари ёки бошқа такрорланувчи касалликлар;
  • хотира бузилишида, диққат жамлаш ва фикрлаш қийинлигида;
  • нутқ бузилганда, овоз бузилганда;
  • уйқу бузилганда.

Клиникада лаборатория таҳлиллари ҳам ташкил этилган бўлиб, бу бўлим ҳам энг замонавий диагностика ускуналари билан жиҳозланган. Бу эса касалликларга аниқ ва тезкор лаборатория таҳлилларини ўтказишга ҳамда касалликларга тўғри ташхис қўйилишига замин яратмоқда.

Шунингдек, касалликларни даволаш самарадорлигини янада ошириш мақсадида Физиотерапия бўлими ташкил қилинган бўлиб, бу бўлим ҳам замонавий тиббий ускуналар мажмуаси билан жиҳозланган.

Дерматология бўйича махсус бўлимда:

  • витилиго (тери қопламларига оқ доғ тушиши);
  • псориаз;
  • қизил ясси темиратки;
  • тугунли қичима;
  • ўчоқли ва тарқалган нейродермит;
  • терининг аллергик касалликлари;
  • келиб чиқиши турли хил бўлган ҳуснбузарлар;
  • тирноқлардаги ўзгаришлар;
  • соч тўкилиши;
  • терининг пуфакли дерматозлари;
  • терининг вирусли касалликлари;
  • терининг наслий ва бошқа турдаги касалликлари замонавий дерматологиянинг энг сўнгги ютуқлари асосида юқори самара билан даволанмоқда.

Клиникада RXPC-500D тракцион кроват мавжуд бўлиб, у орқали бел умуртқаси касалликларининг барча турларини даволаш мумкин; шунингдек, умуртқа поғонаси касалликлари учун ҳам ишлатилади: бел дискининг проекцияси, денатурация, чўзилиш, тўлиқ бўлмаган параплегия ва гемиплегиянинг мураккаб аломатлари.

Клиникада стационар ва амбулатор даволаниш учун барча шароитлар етарли. 64 ўринга мўлжалланган ётоқхоналар мавжуд.

Манзил: Фарғона вилояти, Учкўприк тумани, Соғлом авлод кўчаси.

Мўлжал: Учкўприк тумани Тиббиёт бирлашмаси рўпарасида

Телефон: +99873-515-11-44; +99873-515-22-55.

ISHONCH KARDIO NEVRO ижтимоий тармоқларда:

Telegram: https://t.me/ishonchkardionevro

Facebook: https://facebook.com/ishonchkardionevro

Instagram: https://instagram.com/ishonchkardionevro

Реклама ҳуқуқи асосида

Top