12:53 / 14.11.2020
9263
Актёр Армен Жигарханян 86 ёшида вафот этди
Фото: «Театральная афиша»

Арманистонлик машҳур кино ва театр актёри Армен Жигарханян 86 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг ҳамкасблари маълум қилишган.

14 ноябр куни тонг соат 06:00 га яқин актёрнинг жони узилган. Жигарханяннинг вафотига у оғриётган касалликлар ва ёши сабаб қилиб келтирилмоқда. Актёр шу йил ёзда инсултни бошдан кечирганди. Ўшанда актёрнинг собиқ рафиқаси Виталина Романовская Жигарханян карантиндаги нофаол ҳаёт тарзи сабаб аҳволи оғирлашганини айтганди. Актёр 2018 йилдан буён 5 марта касалхонага тушган. 

Армен Жигарханян 1935 йил 3 октябрда Ереванда туғилган. Актёрлик фаолияти давомида Россияда яшаган Жигарханян «Салом, мен сизнинг холангизман», «Али Бобо ва қирқ қароқчи», «Учрашув жойи ўзгармайди», «Теҳрон-43» каби 300 га яқин филмларда рол ижро этган.

Ҳаёти давомида уч марта уйланган Армен Жигарханяннинг бир нафар қизи ва бир нафар ўгай ўғли бўлган. Актёр СССР халқ артисти мукофотига муносиб топилган.

Top