12:07 / 23.11.2020
6787
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази раҳбарига ўринбосар тайинланди

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази директорининг ўринбосари ва марказ клиникаси бош врачи тайинланди.

Шуҳрат Абдуллаевич Худойбергенов Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари — марказ кўп тармоқли клиникаси бош врачи лавозимига тайинланди. 23 ноябрь куни Cоғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи имзоланган.

Тиббиёт фанлари номзоди Шуҳрат Худойбергенов турли йилларда Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия марказида хирург-шифокор, катта илмий ходим, бўлим мудири, шунингдек, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали директори лавозимларида меҳнат қилган.

У сўнгги вақтларда Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори лавозимида ишлаб келаётганди.

Top