11:57 / 25.11.2020
1935
Ёғ-мой маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисида умумий регламент тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг «Ёғ-мой маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий регламентни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.

Фото: Getty Images

«Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги қонунга мувофиқ ёғ-мой маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий регламент тасдиқланди ва у расмий эълон қилинган кундан бошлаб 3 ой ўтгач амалга киритилади.
 
Norma’нинг ёзишича, ёғ-мой маҳсулотлари регламентда назарда тутилган санитария қоидалари, нормалари ва гигиеник нормативларга мувофиқ бўлиши лозим, уларга риоя этилиши ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқариш, қадоқлаш, сақлаш, ташиш ва муомалага чиқаришда мажбурий ҳисобланади.
 
Регламент талаблари саноат усулида ишлаб чиқарилмаган, шунингдек озуқавий бўлмаган ёғ-мой маҳсулотларига татбиқ этилмайди, табиий хом глицерин ва хўжалик совуни бундан мустасно.
 
Турли ёғ-мой маҳсулотлари, шу жумладан озуқавий ва озуқавий бўлмаган маҳсулотлар, ўсимлик ёғларига қўйиладиган талаблар регламентга иловада келтирилади.
 
Истеъмолчилар томонидан идентификация қилиш учун маҳсулотлар турли гуруҳларининг хусусиятлари ва уларни таснифловчи белгилар алоҳида келтирилади.
 
Ҳужжат 17.11.2020 йилдан кучга кирди.

Top