16:30 / 08.12.2020
2215
Bizning Uylar Development компанияси Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни билан табриклайди

1992 йил 8 декабр санасида давлатимизнинг янги тарихидаги энг муҳим воқеа бўлди. Шу куни мамлакатимизнинг асосий қонуни қабул қилинди. Конституция давлатдаги барқарорлик, тинчлик ва тотувликнинг, демократик тараққиёт ва ислоҳотларнинг асоси, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларининг ишончли кафолатидир. Қонун давлатчилик ва суверенитет асосларини яратди, демократиянинг асосий тамойилларини мустаҳкамлади ва жамият ҳаётининг турли соҳаларининг барқарор ишлашини таъминлади. Асосий қонунга таяниш келажакка ишонч билан қарашга имкон беради, тинчлик ва хавфсизликни таъминлаб, муаммолар ва қийинчиликларга қарши туришга ҳисса қўшади.

Конституция асосларининг изчил мустаҳкамланиб бориши, жамият ҳаётининг барча соҳаларини самарали ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ижтимоий ҳаёти ўсишига сабаб бўлади. Асосий қонун мамлакатимизни буюк тарих ва порлоқ келажакка эга гуллаб-яшнаган давлатга айланишига имкон беради.

Барча юртдошларимизга тинчлик-хотиржамлик, тотувлик, мустаҳкам соғлиқ, Ватанимизни юксакка кўтарадиган янги ютуқлар тилаймиз. Ҳар бир оилада бахт ва фаровонлик ҳукм сурсин. Янги чўққи ва ғалабалар сари интилиш доимо буюк ютуқларга олиб боради!

Сайт: bizninguylar.uz

Instagram: @bizninguylar

Telegram: t.me/bizninguylar

Facebook: fb.com/bizninguylar

Реклама ҳуқуқи асосида

Top