11:00 / 08.12.2020
2527
Dream City Development компанияси барча фуқароларимизни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни билан табриклайди

1992 йил 8 декабрда умумхалқ овози билан инсон қадрияти, унинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ўзида акс эттирган мамлакатимизнинг асосий қонуни қабул қилинди. Бу Ўзбекистон Республикасини ҳуқуқий демократик давлат сифатида шакллантириш ва фуқаролик жамияти асосларини яратиш учун энг муҳим воқеа бўлди.

Конституция мамлакатда сиёсий вазиятни барқарорлаштиришда муҳим рол ўйнади, тинчлик ва тотувлик қарор топишига ҳисса қўшди ҳамда келгусидаги ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларнинг мустаҳкам пойдеворини яратди.

Конституцияда белгиланган миллий қадриятларни эъзозлаш ва асраб-авайлаш, улар асосида ҳуқуқий демократик давлатни барпо этиш бизнинг вазифамиздир. Қонунга қатъий риоя этиш ҳар бир фуқаронинг муносиб ҳаёт кечиришини таъминлайди. Ушбу қонун давлатимизнинг ички ривожланишида муҳим восита бўлди ва жаҳон сиёсий майдонида обрўсини оширди.

Ушбу байрам муносабати билан барчага тинчлик-хотиржамлик ва фаровонлик тилаймиз. Ҳар бир кун ёруғ келажагимиз ишончига тўла бўлсин. Сизга ва яқинларингизга соғлиқ, келажакка ишонч, фаровонлик ва янги ютуқлар тилаймиз!

Сайт: dreamcity.uz

Telegram: t.me/dreamcityuz

Facebook: fb.com/dreamcity.uz

Instagram: @dreamcity.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top