11:00 / 11.12.2020
2119
Boulevard Business Center – юқори даража ва виқор мужассамлиги

Tashkent City'даги Boulevard бизнес маркази – бу ўз мақомини қадрлайдиган ва ўзига хосликка алоҳида эътибор берадиган ишбилармонлар учун идеал танловдир.

Boulevard бизнес маркази – пойтахт ишбилармонлик ҳаётининг марказида бизнесни юритиш, оптималлаштириш ва ривожлантириш учун пухта ўйланган 4 000 квадрат метр майдонга эга маскан. Tashkent City xалқаро ишбилармонлик маркази ҳудудидаги нафақат нуфузли, балки фойдали жойлашув ҳам ҳисобланади. Тижорат, молия ва ижтимоий объектларнинг концентрацияси марказга кунлик ташриф буюрувчилар ва меҳмонлар сонини кўпайтиради.

Бизнес марказининг ўзига хос хусусияти икки қаватли бинонинг оригинал замонавий меъморлигида кўзга ташланади. Кўчмас мулк эгалари алоҳида техник кўрсаткичлар тўпламига эга бўладилар. Бинонинг биринчи қаватида 14 та савдо майдонига эга жойлар мавжуд. Иккинчи қаватда эса 16 та офис жойлари жойлашган.

Бинодаги замонавий витриналар тизими энг сўнгги кўрсаткичларга эга ҳамда шовқин ва иссиқликдан изоляция қилади. Ойналарнинг барчаси панорамали бўлиб, бино ичкарисига табиий ёруғлик тушади. Биринчи қаватда шифт баландлиги 7 метрни ташкил қилади. Бу эса жойни икки қаватли кўринишга келтиришга имконият беради. Бино эгаси жойни ўз истагига кўра лойиҳалаши мумкин. Иккинчи қаватда эса турли хил ўлчамдаги тайёр таъмирланган офислар мавжуд.

Boulevard савдо маркази замонавий муҳандислик тизимлари ва алоқа тармоқларининг юқори техник талабларига жавоб беради. Бу ерга марказий шамоллатиш ва ҳавони тозалаш тизими ўрнатилади. Бинода Швейцариянинг юқори сифатли Schindler лифтлари хизмат қилади. Ўзининг ерости автотураргоҳи мавжудлиги сабаб бизнес маркази ходимлари ва меҳмонларининг марказга автомобилларида кириш имкониятини беради.

Boulevard бизнес маркази – бу мижозларингиз ва шерикларингиз томонидан, шубҳасиз, юқори баҳоланадиган устунлик ва обрў-эътибордир.

Dream City Development савдо офисида юқори сифатли кўчмас мулк бўйича мутахассислар бинодаги сиз учун тўғри келадиган вариантни танлашда ёрдамлашадилар. Шунингдек, харид қилишнинг қулай шартлари тўғрисида батафсил маълумот беришади.

Ягона маълумот маркази: +99871 202-22-22

Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунисиз соат 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ

Мўлжал: Халқлар дўстлиги майдонидан Алишер Навоий шоҳкўчаси томон йўл.

Сайт: dreamcity.uz

Telegram: t.me/dreamcityuz

Facebook: fb.com/dreamcity.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top