08:30 / 11.12.2020
6141
Маkrо ўзининг ўн йиллигини нишонламоқда: бир кунда 10 та дўкон, ҳамма нарсага 10 фоиз чегирма, тенгдошларга рюкзаклар ва ҳар бирингизга миннатдорлик!

Супермаркетлар тармоғи сюрпризлар билан ўз харидорларини қувонтирмоқда: ўз туғилган кунида кун-у тун ишлайдиган 10 та янги дўкон очди, мутлақо ҳамма нарсага 10 фоиз чегирма ва ўзининг барча тенгдошларига "Менинг ёшим 10да!" ёзувли рюкзакларни совға қилди!

Тармоқнинг биринчи супермаркети Меga Planet КСМда 11.12.2010 йилда очилган. Шундан буён тармоқ 24 та шаҳардаги 86 филиалларгача кенгайди, улардан 28 таси кун-у тун – 24/7 соат ишлайди.

Маkrо ишида халқаро стандартларни қўллаш орқали жадал тезлик билан жаҳон тажрибасини қабул қилмоқда. Шундай қилиб, тармоқ Ўзбекистонда биринчи бўлиб харидорларни ўз-ўзига хизмат кўрсатиш кассалари ва электромобиллар учун зарядлаш станцияси билан хурсанд қилди.

Ушбу баҳорда, бутун дунё пандемияга дуч келганида, Маkrо супермаркетлар тармоғи мамлакатни қўллаб-қувватлади: филиаллар узлуксиз ишлади, аҳоли даромадининг пасайиши ҳисобга олинган ҳолда нархлар назорат қилинди, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги "Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик" жамғармасини қўллаб-қувватлади, Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги хайрияни мувофиқлаштирувчи марказга ва кўплаб оилаларга ёрдам берди.

Биринчи карантин даврида профессионаллар жамоаси харидларни уйдан чиқмасдан – ҳаётни хавф остига қўймасдан амалга ошириш мумкин бўлиши учун қисқа вақт ичида харидорларга янги Маkro етказиб бериш хизматини (makromarket.uz) тақдим этди.

Янги ечимлар:

Савдо тармоқларидан ўзининг Е-Makro иловасини ишга тушириш бўйича биринчи савдо тармоғини ишга туширди ( http://makromarket.uz/application), унда мижозлар балларини тежаши ва уларни кузатиб боришлари мумкин;

Чиройли табиатимизнинг келажаги ҳақида ғамхўрлик қилиб, яшил, тез чирийдиган пакетлардан фойдаланишни бошлади.

Ўтган ҳафтада Makro ўзининг Бухоро шаҳридаги биринчи супермаркетини тақдим этди, у ерда йил охиригача яна иккита филиал очилиши режалаштирилган. Тармоқнинг асосий мақсадларидан бири ўз чегараларини кенгайтириш, минтақаларда мавжуд бўлишдир.

Маkro – бу кўпроқ нарса орасидан танлаш, ғамхўрлик ва қулайликни ҳис қилиш, ўсиш ва ютуқларни кузатиш имконини бериб харидорларнинг ҳаётини енгиллаштираётган бренддир.

Мана 10 йил давомида сиз Макро билан биргасиз. Тармоқда ҳукмронлик қилаётган муҳит учун ташаккур билдирамиз. Бу биринчи навбатда, ҳар бир харидор ва мижознинг, ўз ҳаётини Makro билан боғлаётган ҳар бир кишининг ҳиссаси. Ташриф буюрувчилар туфайли тармоқ ривожланишда давом этмоқда ва доимо энг яхши бўлишга интилмоқда!

 

Маkro – 10 йил давомида сиз билан бирга!

Top