08:36 / 12.12.2020
2540
Seoul Mun савдо ва кўнгилочар маркази – барча учун бирдек маскан

Seoul Mun концепцияси савдо ва дам олиш марказини пойтахтнинг энг кўп ташриф буюриладиган ва энг машҳур жойларидан бирига айлантиришдан иборат.

Seoul Mun янги савдо ва дам олиш маркази Тошкент марказида 40 минг квадрат метр майдонда жойлашган. Бўрижар канали қирғоғининг 700 метри бўйлаб чўзилади. Унда ободонлаштирилган сайр йўлаги, юзлаб дўконлар, бутиклар, кафелар, кўнгилочар ва болалар ўйин майдончалари ва ўйин марказлари жойлашади.

Seoul Mun лойиҳаси, биринчи навбатда, ташриф буюрувчиларнинг янги диққатга сазовор жойига айланиши учун мўлжалланган. Бунинг учун барча жиҳатларга алоҳида эътибор берилди. Сой бўйидаги жойлашув, ажойиб ландшафт ноёб меъморий ечимлар билан бирлаштирилган. Сувга яқин масофада бунёд этиладиган тижорат майдонлари бўйлаб уч километрлик сайр йўлаклари, функционал оммавий дам олиш жойлари ва бошқа кўплаб нарсалар албатта ташриф буюрувчиларнинг катта оқимини жалб қилади.

Seoul Mun’нинг ўзига хос меъморий концепцияси халқаро миқёсда ҳам тан олинган. Лойиҳа нуфузли Asia Pacific Property Awards танловида қатнашиб «2019-2020 йилдаги энг яхши дам олиш меъморлиги» номинациясида ғолиб бўлди. 2020 йил сентябр ойида эса CRE Тashkent 2020 Марказий Осиё форуми доирасида Seoul Mun Cre Award махсус номинациясида «Йил концепцияси» ғолибига айланди.

Seoul Mun лойиҳаси шимолий ва жанубий томонларига бўлинади ҳамда каналнинг икки соҳилини пиёдалар кўприги боғлаб туради. Лойиҳанинг ҳар бир томонида уч қаватли очиқ террасага эга юзлаб савдо жойлари бунёд этилади. Ҳар икки томонда ҳам савдо жойлари бўйлаб пиёдалар йўлаги бўлади. Барча қаватлар эскалаторлар, лифтлар ва зинапоялар тармоғи билан ўзаро боғланади. Автомобил эгалари учун 550 та автомашинага мўлжалланган қулай киришга эга кўп қаватли автотураргоҳ лойиҳаланган.

Шунингдек бу ерда дам олиш ва кўнгилочар масканлар: болалар майдончалари, ўйин автоматлари, маҳорат дарслари учун муаллифлик устахоналари, спа салонлар, спорт клублари ва бошқа кўп нарсалар жойлашади. Сифатли ва барчага бирдек мос келадиган дам олиш, харидлар ва хизматлардан фойдаланишга бўлган катта талаб улкан ва кўп тармоқли Seoul Mun лойиҳасини ташкил қилишга асосий омил бўлди.

Seoul Mun – бу пойтахт марказида сой бўйида жойлашган турли ёш ва қизиқишдаги ташриф буюрувчилар эҳтиёжларини қондира оладиган харидлар ва кўнгилочар майдон. Гавжум ҳудуддаги яхши жойлашув афзалликлари шундаки, мазкур маскан ҳар қандай бизнес тури учун кенг имкониятлар тақдим этади. Бу эса шубҳасиз Seoul Mun лойиҳасини фойдали сармояга айлантиради.

Ягона маълумот маркази: +99871 202-22-22

Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунисиз соат 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ.

Мўлжал: Халқлар дўстлиги майдонидан Алишер Навоий шоҳкўчаси томон йўл.

Сайт: seoulmun.uz

Telegram: t.me/dreamcityuz

Facebook: fb.com/dreamcity.uz

Instagram: @dreamcity.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top