12:30 / 23.12.2020
3170
Olmazor Business City турар жой мажмуаси: декабр – совғаларни қўлга киритиш вақти

Bizning Uylar Development компанияси Olmazor Business City турар жой мажмуасидаги барча кўчмас мулк харидорларига қимматбаҳо совғаларни тақдим этади.

Янги йил тантаналари вақти тобора яқинлашмоқда. Демак, янги йил арафасида ўтказиладиган акцияда қатнашиш учун вақт оз қолди. Фақатгина декабр ойида Olmazor Business City турар жой мажмуасидан хонадон сотиб олаётганда сиз Bizning Uylar Development компаниясининг қимматбаҳо совғалари эгасига айланасиз. Харидорларни дунёга машҳур SAMSUNG компаниясидан маиший техника тўплами: RB 31 FERNDWW Display/White музлатгичи, SAMSUNG 43N 5000 телевизори, WW60J32G0PWULD 6/White автомат кир ювиш машинаси ва ME83KRW микротўлқинли печи кутмоқда.

Olmazor Business City – бу 23 гектардан ортиқ майдонда жойлашган кенг кўламли турар жой мажмуаси. Мажмуанинг ярмидан ортиқ қисми кўкаламзор майдон учун ажратилган. Турар жой мажмуасида турли кўп қаватли уй-жой бинолари қад ростлаётган бўлиб, улар орасида бетакрор 30 қаватли осмонўпар бино ҳам бўлади. Харидорларга турли хил лойиҳавий ечим ва майдонга эга хонадонлар таклиф этилади.

Olmazor Business City аҳолиси ва меҳмонлари мажмуа ҳудудидан оқиб ўтувчи сой бўйидаги 800 метрлик қирғоқда, кўплаб сайр йўлакларида дам олишлари мумкин. Шу билан бирга болалар ва спорт майдончалари, хусусий болалар боғчаси ва мактаб, шопинг малл ва кўплаб савдо қаторларидаги дўконлар, кафелар, ресторанлар ва бошқа муассаса хизматларидан фойдаланишлари мумкин.

Шунингдек, Olmazor Business City турар жой мажмуасининг барча харидорлари янги йилга ёқимли бонуслар: фоизсиз муддатли тўловнинг қулай шарт-шароитларидан фойдаланишлари мумкин. Асосийси 100% тўловни амалга оширган харидорларга махсус таклиф тақдим этилади.

Bizning Uylar Development билан қалбингиз байрамона ҳиссиётлар ва кайфиятга тўлсин!

Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 5-А.

Мўлжал: Шимолий Олмазор чорраҳаси.

Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунларисиз соат 9:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Батафсил маълумотларни қуйидаги телефон рақамларидан олишингиз мумкин: +998 71 210 44 44

Instagram: @bizninguylar

Facebook: fb.com/bizninguylar

Telegram: t.me/bizninguylar

Сайт: bizninguylar.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top