23:03 / 24.12.2020
6450
Alibaba бир кун ичида 80 миллиард долларга арзонлашиб кетди 
Фото: REUTERS/Aly Song

Alibaba акциялари Хитой расмий идоралари компанияга нисбатан антимонопол тергов бошлагани ҳақидаги хабарлар ортида 11 фоизга арзонлашиб кетди. Ню-Йорк фонд биржасидаги 24 декабрдаги савдолар вақтида компания акциялари нархи 227,1 долларгача тушиб кетган. Ваҳоланки, бир кун аввал улар 256,128 доллар турган.

Бунинг оқибатида компания капиталлашуви 694,65 млрд доллардан 614,5 млрд долларгача, яъни 80 млрд долларга қисқарган.

Alibaba Group’га нисбатан тергов бошланиши 24 декабрда эълон қилинди. Бунга интернет-гигант маҳсулотларни сотиш учун Alibaba платформаларидан фойдаланувчи компанияларга босим ўтказиши ҳақидаги хабарлар сабаб бўлган. Жумладан, компания ўз ҳамкорларини бошқа савдо майдончаларига ўз товарларини таклиф қилишларига имкон бермайдиган ҳамкорлик ҳақида эксклюзив шартномаларни имзолашга мажбур қилади.     

Ушбу тергов ўтган ой компаниянинг шуъба компанияси Ant’нинг IPO’си ўтказилиши тўсатдан тўхтатилганидан кейин ўтказилмоқда. IPO ўтказилишига 2 кун қолганда бекор қилинган. Бунга компаниянинг листинг ва ахборотни ошкор қилиш талабларига тўғри келмаслиги мумкинлиги сабаб қилиб кўрсатилган. 

Эътиборлиси, тарихда энг йириги бўлиши кутилган ушбу IPO’ни бекор қилиш қарори Alibaba раҳбари Жек Ма Хитой ва халқаро молиявий идоралар ишлаш қоидаларини танқид қилгандан кейин қабул қилинган ва аслида Манинг ушбу танқиди билан боғланган бўлиши мумкин. 

Top