15:45 / 26.12.2020
7144
EPSILON (EDC): Ўзбекистон газ етказиш инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда

Компания газ етказиш инфратузилмасини реконструкция ва модернизация қилиш ишларини жадаллик билан давом эттирмоқда.

Хусусан, Жиззах вилоятида «БГР-ТБА-А» газ қувурининг 262-311 км оралиғи, I-қаторида мукаммал таъмирлаш ишлари якунланган. Қашқадарё вилоятида ҳам «Келиф-Муборак» газ қувурини мукаммал таъмирлаш ишлари ўз ниҳоясига етган бўлиб, ҳозирда уни гидро-синовдан ўтказиш ишлари бошланган.

Жиззах, Самарқанд, Сирдарё, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида эса умумий узунлиги 60,2 км ни ташкил этган «Муборак-Зирабулоқ» (БГҲ-ТБА), «ДБСТ», «Келиф-Муборак» ҳамда «БГҲ-ТБА-А» магистрал газ қувурларининг тегишли қисмларини мукаммал таъмирлаш ишлари тун-у кун тартибида давом эттирилмоқда.

Шунингдек, Тошкент шаҳри, Сергели туманидаги Тошкент халқа ва айланма автомобил йўллари кесишмасида «Ҳудудгазтаъминот» АЖга қарашли 8 км лик газ қувурини реконструкция қилиш ишлари бошланди. 

Бундан ташқари, Фарғона водийси истеъмолчиларини табиий газ билан барқарор таъминлаш мақсадида «Оҳангарон-Пунган» магистрал газ қувурининг юқори тоғ қисмидан ўтувчи майдонида айланма газ ўтказиш тармоғи (лупинг) қурилиши давом эттирилмоқда. 

26 декабр ҳолатига кўра, жами:

  • тоғ ҳудудида газ қувурлари ётқизиладиган йўналишни тайёрлаш – 10,1 км;
  • йўналишлар бўйича олиб келинган қувурлар – 43,6 км;
  • қазилган зовурлар – 22,4 км;
  • қаторга пайвандланган қувурлар – 32,4 км;
  • ётқизилган газ қувурлари – 20 км ни ташкил этди.

Мазкур ишларнинг ҳаётга татбиқ этилиши – Ўзбекистон газ етказиш тизими ишончлилигини мустаҳкамлаб, модернизация қилинаётган қувурларнинг ўтказувчанлик қувватини кунлик 67 млн куб. м дан 72 млн куб. м гача оширади.

Барча ишлар ўрнатилган санитария-эпидемиология ва экология талабларига мувофиқ тарзда бажарилмоқда.

Epsilon Матбуот хизмати

Top