16:42 / 31.12.2020
49766
Илк мижозларга ŠKODA KODIAQ автомобиллари етказиб берилди

Бугун, 31 декабр куни Driver’s Village ŠKODA дилерлик марказида янги кроссовернинг илк харидорларига автомобилларнинг калитлари тантанали равишда топширилди.

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 октябр куни бўлиб ўтган ŠKODA савдо белгисининг илк дилерлик маркази очилишида бренднинг илк автомобили, Volkswagen концернининг кроссоверлар туркумидаги флагмани, 2021 модел йилига мансуб ŠKODA KODIAQ тўлиқ приводли йўлтанламаси тақдим этилган эди. Автомобиллар маҳаллий иқлим ва ишлатилиш шароитларини инобатга олган ҳолда махсус ишлаб чиқилган ва 2,0 литрли 180 от кучи ва 320 Н·м айланиш моментига эга турбо двигател билан жиҳозланган.

Тўлиқ приводли ŠKODA KODIAQ кроссоверига:

  • Юрган масофасини инобатга олмаган ҳолда 2 йиллик кафолат;
  • Юрган масофасини инобатга олмаган ҳолда лак ва бўёқ қопламаларига 3 йиллик кафолат;
  • Юрган масофасини инобатга олмаган ҳолда коррозиядан ҳимояга 12 йиллик кафолат берилади.

Агар сиз ҳам тез орада тўлиқ приводли кроссовер рулига ўтиришни истасангиз қуйидаги дилерлик марказига бориб харидни расмийлаштиришнинг айни вақти: Тошкент шаҳри, Сергели тумани, ТКАД, Driver’s Village автосалони.

ŠKODA KODIAQ'нинг кучини ҳис этиб кўраман десангиз, йўллардаги реал ҳолатда кроссовер қандай ҳаракатланишини англаш учун тест драйвга ёзилишни тавсия қиламиз.

Driver’s Village:

Телефонлар: 71 200-70-70, 99 427-70-70

Jizzakh Auto/ŠKODA Uzbekistan:

Телефонлар: 71 202-44-40, 71 200-71-71

Facebook: fb.com/skodauzb

Instagram: @skodauzb

Telegram: t.me/skodauzb

Сайт: www.skoda-avto.uz

ŠKODA KODIAQ. Ишончли. Чиройли.

Маълумот учун: ŠKODA KODIAQ фаол ва нофаол кенг турдаги хавфсизлик тўплами, электрон ёрдамчилар, шунингдек 9 та хавфсизлик ёстиқчаси билан жиҳозланган. Ушбу модел максимал баҳо — Янги автомобилларни баҳолаш бўйича Европа дастури экспертларининг 5 юлдузига эга.

Ўзбекистонда ŠKODA KODIAQ 2 хил турда тақдим этилган: беш ўриндиқли «Ambition» ва топ турдаги 7 ўринли «Style». Сиз унда тўла рақамли ускуналар панели, 360 даражали камера, смартфон учун симсиз қувватлантиргич ва AppleCar Play Android Auto интерфейси, тўлиқ чироқ-диодли фараларни кўришингиз мумкин. Автомобилда тўлиқ электропакет, чарм салон, хотирали олд ўриндиқлар ва бошқа кўплаб қулайликлар мавжуд.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top