18:00 / 07.01.2021
2720
2021 йилда саёҳатларни «TUI UZBEKISTAN» билан бошланг!

«Биз инсонларни янада бахтлироқ қилувчи ҳордиқ яратамиз!»

Мана, 2021 йилни ҳам яхши ниятлар ва катта режалар билан қарши олдик. Пандемия, шубҳасиз, барча давлатларнинг туризм саноати ривожига сезиларли таъсирини ўтказди. Кўплаб саёҳатлар, бизнес-турлар, халқаро парвозларни бекор қилишга тўғри келди. Бироқ туризм соҳаси бундай оғир вазиятда бир ерда тўхтаб қолмай, карантин даври шарт-шароитларига мослашган ҳолда ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Янги йилда янгидан янги саёҳатларни режалаштирдингизми? У ҳолда сизларга ажойиб ва фойдали хабарни маълум қиламиз: таниқли TUI Central Asia компанияси 2020 йилнинг декабр ойида Ўзбекистон бозорларига кириб келди ва пойтахтда «TUI Uzbekistan» туроператорлик компаниясини ташкил этди. 2021 йилнинг январида эса мамлакатимизда TUI Uzbekistan ўзининг биринчи савдо офиси - TUI турагентлигини очмоқда. TUI турагентлигининг очилиши муносабати билан 13-16 январ кунлари илк мижозлари учун 3 фоиз чегирма эълон қилади. Шошилинг, қулай фурсатдан унумли фойдаланинг!

TUI Central Asia - TUI Russia & CIS йирик сайёҳлик ҳолдингига тегишли бўлган етакчи туристик компаниялардан бири ҳисобланади. Компания Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳудудидаги 2000дан ортиқ агентликлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган бўлиб, саёҳатчилар учун дунёнинг турли мамлакатларига унутилмас турларни тақдим этади.

Компания ўз мижозларига ҳар томонлама хавфсиз, қизиқарли ва энг муҳими, ёқимли нархлардаги саёҳатларни таклиф этади. Эндиликда сиз «TUI Uzbekistan» орқали Туркия, Миср, БАА, Малдив ороллари, Тайланд, Европа мамлакатлари ва дунёнинг бошқа кўплаб давлатларига экскурсион ва дам олиш тур-саёҳатларини амалга оширишингиз мумкин.

Оилавий унутилмас саёҳатларни «TUI Uzbekistan» билан бошланг!

TUI – мижозларнинг сифатли оилавий ҳордиқ учун биринчи рақамли танлови!

Манзил: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани,  Ц1, Шастри кўчаси, 26-уй, 21-хонадон, TUI UZBEKISTAN идораси

Турларни ушбу рақам орқали брон қилиш мумкин: +998 93 535 08 69

Telegram: t.me/tuiuzbekistan

Instagram: @tui_uzb

Реклама ҳуқуқи асосида

Top