19:29 / 16.01.2021
5402
Байден инаугурацияси олдидан Вашингтон маркази тўсилмоқда

 Маросим арафасида шаҳарда назорат-ўтказиш пунктлари иш бошлайди. Махсус хизматлар Доналд Трамп тарафдорлари Капитолийга яна ҳужум қилишидан хавфсирамоқда.

Фото: REUTERS/Eduardo Munoz

 АҚШнинг сайланган президенти Жо Байденнинг инаугурация маросими олдидан Вашингтонда хавфсизлик периметри барпо этилади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Хусусан, маросим арафасида шаҳарда назорат-ўтказиш пунктлари иш бошлайди. Махсус хизматлар Доналд Трамп тарафдорлари Капитолийга яна ҳужум қилишидан хавфсирамоқда.

 Миллий парклар хизматининг хабар беришича, Миллий аллея ва Вашингтондаги диққатга сазовор масканлар ташриф буюрувчилар учун 21 январгача ёпилади.

"Биз ўтган ҳафтада Қўшма Штатлар ва бутун дунё гувоҳ бўлган тартибсизликлар ва ноқонуний ҳаракатлар такрорланишига йўл қўя олмаймиз", - деб таъкидлади махфий хизматнинг Вашингтон бўйича раҳбари Мэтью Миллер.

Эслатиб ўтамиз, 6 январда Трамп тарафдорлари унинг сайловлар натижаларини ҳеч қачон тан олмаслиги ҳақидаги сўзларидан кейин Вашингтондаги конгресс биноси – Капитолийга бостириб киришди. Бу вақтда у ерда президент сайловлари натижаларини тасдиқлаш бўйича йиғилиш ўтаётганди. Капитолийнинг ишғол қилиниши вақтида 4 киши ҳалок бўлган.

Top