08:27 / 23.01.2021
10633
Ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисида маълумотни онлайн олиш мумкин

Ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисида маълумот олишнинг янги имконияти тақдим этилди, деб хабар бермоқда Ягона интерактив давлат хизматлари портали.

Қайд этилишича, авваллари ходимлар маоши ҳақида маълумот олиш учун алоҳида вақт ажратиб, тегишли эшик олдида кун ўтказишга мажбур бўлишган.

“Тараққиётни қарангки, бугун ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисидаги маълумотни уйда ёки иш жойингизда ўтирган ҳолда олиш имкони мавжуд”, - дейилади Ягона интерактив давлат хизматлари портали маълумотида.

Ушбу хизматдан фойдаланиш учун Ягона идентификациялаш тизимида (OneID) электрон рақамли имзо билан тасдиқланган аккаунт орқали авторизациядан ўтган бўлиш лозим.

Маълумот бир зумда тақдим этилади. Хизмат учун ҳақ тўланмайди (бепул).

Top