20:25 / 22.02.2021
2827
Швеция фуқароси Россия фойдасига жосуслик қилишда айбланди

Маълумот берилишича, Volvo Cars ва Scania компанияларининг собиқ консультанти бўлган ушбу шахс 2019 йил февралда Россия элчихонаси ходими билан учрашган вақтида қўлга олинган.

Швеция фуқаросига нисбатан Россия фойдасига жосуслик қилиш айблови эълон қилинди, деб хабар бермоқда Reuters.

Дастлабки маълумотларга кўра, 47 ёшли эркак Россия элчихонаси ходимига қандайдир маълумотларни берган ва бунинг эвазига уч минг долларга яқин пул олган.

Прокурор баёнотида айтилишича, у Швециядаги бир нечта компанияда ишлаган ва ноқонуний йўл билан қўлга киритилган махфий маълумотларни сотиш билан шуғулланган. Қайд этилишича, ушбу шахснинг хатти-ҳаракатлари мамлакат хавфсизлигига таҳдид уйғотган.

«У аввалги жойларида консультант сифатида ишлаб, Россияга бериш учун маълумот тўплаган. Унга яхши маблағ тўланганлиги руслар бу маълумотни қанчалик юқори баҳолашганини билдиради», — деб таъкидлади прокурор Матс Юнгквист.

Маълумот берилишича, Volvo Cars ва Scania компанияларининг собиқ консультанти бўлган ушбу шахс 2019 йил февралда Россия элчихонаси ходими билан учрашган вақтида қўлга олинган. Қўлга олинган чоғида унинг ёнидан 28 минг крон (уч минг долларга яқин) пул топилган.

Амалдаги қонунчиликка кўра, у жосуслик учун олти йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Top