09:00 / 22.02.2021
3783
Yangi ChoshTepa турар жой мажмуаси: оилангиз билан мустаҳкам ва замонавий уйларда яшанг

Bizning Uylar Development компанияси Yangi ChoshTepa турар жой мажмуасидаги шинам хонадонларнинг техник хусусиятлари ҳақида маълумот берди.

Yangi ChoshTepa – бу пойтахтимизнинг Сирғали туманида жойлашган замонавий турар жой мажмуаси. Мажмуада канал бўйлаб етти қаватли 20 та турар жой биноси қурилган. Айни пайтда турар жой мажмуасидаги хонадонларнинг 95% дан ортиғи сотилган ва аҳоли истиқомат қилмоқда. Аҳоли мажмуадаги ривожланган инфратузилмасининг барча афзалликлари: ободонлаштирилган ҳовли, пиёдалар йўлаги, болалар ва спорт майдончалари, фавворалар ва ўриндиқлар ҳамда бошқа қулайликлардан фойдаланмоқда.

Қурилишнинг илғор технологияларидан фойдаланиш биноларнинг мустаҳкамлиги ва узоқ муддат хизмат қилиши кафолатидир. Бино ташқи деворларининг таркиби ва қалинлиги энергиянинг юқори самарадорлигини таъминлайди, шунингдек иссиқлик ва шовқин изоляцияси хусусиятларига эга. Ташқи девор 30 сантиметр қалинликдаги темир-бетон конструкцияга эга бўлиб, бетон қатлами, элим ва базальт толаси, цемент асосидаги фасад сувоғи, акрил грунт қатлам ва ранг берилган декоратив сувоқ билан қопланади. Ташқи деворлар шундай қалинлик ва усулда бўлади. Фақат асос 12 сантиметр пишган ғиштдан терилади.

Yangi ChoshTepa турар жой мажмуасида хонадон танлаётганда сиз келажакдаги уйингиз сифати ва қулайлиги ҳақида қайғурмайсиз. Харидорларга турли вариантдаги умумий майдони 55 дан 75 квадрат метргача бўлган, сифатли таъмирланган тайёр хонадонлар таклиф этилади. Хонадонлар шовқин ўтказмайдиган дераза, ички ва ташқи эшиклар, икки контурли иситиш қозони билан жиҳозланган. Шунингдек, телефон ва интернет тармоғи ўрнатилган.

Қулай жойлашуви, сифати ва функционаллиги, лойиҳалашдаги замонавий ёндашув, шунингдек хонадон харидига тақдим этилаётган фойдали таклифлар қисқа вақт ичида турар жой мажмуасига бўлган талабни оширди ҳамда қурилиш ишлари қисқа муддат ичида якунланишига сабаб бўлди. Ҳозирда мажмуада сўнгги хонадонлар қолган. Фойдали шартлар билан сифатли ва тежамкор уй эгаси бўлиш имкониятини бой берманг!

Манзил: Тошкент шаҳри, Сирғали тумани, «Янги Чоштепа» МФЙ, Узар кўчаси.

Сотув офиси соат 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефон рақамидан олишингиз мумкин: +99871-210-44-44

Сайт: bizninguylar.uz

Instagram: @bizninguylar

Telegram: t.me/bizninguylar

Facebook: fb.com/bizninguylar

Реклама ҳуқуқи асосида 

Top