12:00 / 03.03.2021
4765
Мустаҳкам иморатлар учун сифатли темир-бетон маҳсулотлари

Ўзбекистонда ҳар қадамда катта бунёдкорлик лойиҳаларига кўзимиз тушади. Кундан кунга янги иморатлар, турар жой мажмуалари, савдо комплекслари сони ортиб бормоқда. Ҳар қандай биноларни қуришда вақт таъсири ёки ташқи муҳит омилларига бардош бера оладиган оғир конструкциялардан фойдаланиш талаб этилади. Темир-бетон маҳсулотлари ана шундай қурилишда муҳим бўлган конструкция турига киради.

Ўзбекистонда «Geobeton» МЧЖ сифатли темир-бетон маҳсулотларини ишлаб чиқариш заводи бўлиб, 2 метрдан 12 метргача бўлган турли ўлчамдаги плита қопламаларини ишлаб чиқаради.

«Geobeton» МЧЖ корхона техник шартлари ва «O‘ZOGIRSANOATLOYIHA» институти чизмаларига мувофиқ, узунлиги 11 метргача 0.4...10 кв.гача юқори вольтли СВ (СВ 75-3; СВ 95-3; СВ 105-3.6; СВ 110-3.5) туридаги электр узатиш ЛЭП устунларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. СВ устунларининг кунлик ишлаб чиқарилиш ҳажми 300 донани ташкил этади.

Шунингдек, компания O‘zDSt 2805:2013 техник шартлари ва «O‘ZOGIRSANOATLOYIHA» институти томонидан ишлаб чиқилган чизмалар асосида ПБ ва 3ПБ туридаги плиталарни ҳам таклиф этади. Сиз қурилиш объектининг ўлчамларига мос равишда кенглиги 1 метр, 1,2 метр, шунингдек, пастки қисми кенгайтирилган 1,1 метрлик плиталарга буюртма беришингиз мумкин.

Плиталар кўтарилувчи илгаклар билан жиҳозланган, бу эса уларнинг монтаж жараёнини осонлаштиради. Завод буюртмачининг лойиҳасига биноан 600 kgf / m², 800 kgf / m², 1000 kgf / m², 1200 kgf / m², 1500 kgf / m² va 2000 kgf / m² юк кўтарувчи узунлиги 2 метрдан 12 метргача бўлган плиталарни ишлаб чиқариш имкониятига эга. Заводда ўлчамига қараб, кунига 100-150 дона плита ишлаб чиқарилади.

Geobeton маҳсулотлари сертификатланган бўлиб, Ўзбекистон Республикасида белгиланган барча норматив ва сейсмик талабларга жавоб беради. Ҳозирда юртимизда фаолият олиб борадиган кўплаб қурилиш соҳасидаги компаниялар, саноат корхоналари Geobeton компанияси билан узоқ йиллик ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган.

Синалган, чидамли ҳамда ишончли темир-бетон маҳсулотларини харид қилмоқчи бўлсангиз, биз ҳамкорлик учун тайёрмиз.

Мурожаат учун телефон:

+998 99 399 92 29

+998 97 708 80 88

Сайт: www.geobeton.uz

Инстаграм: www.instagram.com/geo.beton

Фейсбук: www.facebook.com/geobtrust

Реклама ҳуқуқи асосида

Top