20:12 / 04.03.2021
6243
Тижорат банкларида муаммоли кредитлар улуши 2,7 фоизга етди

2021 йилнинг 1 феврал ҳолати бўйича тижорат банкларида муаммоли кредитлар (NPL) 7 триллион 487 миллиард сўмни ташкил этмоқда.

Марказий банк томонидан 2021 йилнинг 1 феврал ҳолати бўйича тижорат банкларининг муаммоли кредитлари ҳақида маълумот берилди.

Жорий йилнинг 1 феврал ҳолатига кўра, тижорат банклари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга жами 277 триллион 755 миллиард сўм кредит ажратилган бўлиб, шундан 7 триллион 487 миллиард сўмини ёки 2,7 фоизини муаммоли кредитлар ташкил қилмоқда. Бу кўрсаткич, 2020 йилнинг 1 апрел ҳолатида 2,3 фоизни, 1 декабр ҳолатида эса 2,4 фоизни ташкил қилган.

Молиячи Отабек Бакиров Kun.uz учун берган интервьюсида «маҳаллабай» ишлаш тизими орқали кредитлар ажратилиши тижорат банкларида муаммоли кредитлар миқдорининг ошиб кетишига сабаб бўлишини айтиб ўтганди.

Шунингдек, жами кредит портфелида муаммоли кредитлар (NPL) улуши 2та банкда 10 фоиздан ошиб кетиб, Ўзагроэкспортбанкда 14,2 фоизга ва Мадад инвест банкда 16,1 фоизга етган.

2021 йилнинг 1 феврал ҳолати бўйича муаммоли ипотека кредитлари 4,5 фоизни ташкил этган. Ипотека кредитларида берилаётган имтиёзлар NPL улушини ошириб юбориши мумкин.

Top