09:00 / 06.03.2021
1822
Seoul Mun: бизнес ва дам олиш учун катта имкониятлар оламига шўнғинг

Пойтахт марказида 40 000 квадрат метр майдонда Seoul Mun замонавий савдо-кўнгилочар маркази жойлашган.

Seoul Mun – бу янги форматдаги савдо-кўнгилочар маркази бўлиб, пойтахт марказида Бўрижар каналининг икки томонида бунёд этилмоқда. Кенг миқёсдаги маскан 40 000 квадрат метрни ташкил этиб, ташриф буюрувчи ва бизнес эгалари учун қулай ва фойдали кўринишда лойиҳаланган.

Seoul Mun меъморий лойиҳаси анъанавий Корея меъморлиги ҳамда сув, замин ва шамол унсурларидан илҳомланган ҳолда яратилган. Савдо ва дам олиш марказининг асосий устунлиги унинг ўзига хос хусусиятлари: сув бўйида, очиқ муҳитда жойлашганлиги ва пухта ўйланган инфратузилмасидадир.

Соҳил бўйида сайр йўлаги бўйлаб 270 дан ортиқ дўконлар қулай шаклда жойлаштирилган. Seoul Mun'нинг қулай масканда жойлашгани боис унга шаҳарнинг турли бурчакларидан тезда етиб келиш осон. Сой бўйидаги марказ янги учрашувлар ва муваффақиятли бизнес ривожланадиган маскан бўлиб, пойтахтнинг янги диққатга сазовор жойига айланади.

Халқаро экспертлар Seoul Mun 22 000 квадрат метр майдонга эга тижорат кўчмас мулкини фойдали сармоя сифатида баҳолашмоқда. Панорама ойнали, чиройли манзарага эга, шаҳар марказида сув бўйида жойлашган масканда тижорат бинолари юз минглаб меҳмонларни жалб қилади.

Бу ерда ташриф буюрувчилар учун жаҳон брендлари дўконлари, севимли ва кўнгилочар масканлар, сайр йўлаклари мавжуд. Бизнес эгалари учун эса 15 дан 1000 квадрат метр майдонгача жой вариантлари таклиф этилади. Марказда улкан автотураргоҳ мавжуд. Бу ерда автомобилингизни қолдириб харидлар учун дўконларни айланишингиз мумкин. Юк ортиш-тушириш учун алоҳида ҳудуд қулай ва ҳеч қандай қийинчиликларсиз товарларни олиб кириш ва жўнатишга имкон беради. Seoul Mun пойтахтда бизнес ва дам олиш учун чегарасиз имкониятларни тақдим этади.

Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунисиз соат 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Ягона маълумот маркази: +99871 202 22 22

Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ

Мўлжал: Халқлар дўстлиги майдонидан Алишер Навоий шоҳкўчаси томон йўл

Сайт: seoulmun.uz

Telegram: t.me/dreamcityuz

Facebook: fb.com/dreamcity.uz

Instagram: @dreamcity.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top