16:00 / 30.03.2021
4730
«ElXolding»дан ҳаво тозаловчи рециркулятор: вирус ва бактериялардан уй шароитида ҳимояланиш воситаси
Фото: ElXolding

Пандемия шароитида инсонларнинг ҳаёт тарзида тозалик жуда муҳим омилга айланди. Одамлар турли воситалар ёрдамида вирусдан сақланишга ҳаракат қила бошлади. Кўпчилик жамоат жойларида, транспортда юрганда ниқобда бўлишга, иш жойида эса уни ечиб қўйишга одатланди, чунки доим ниқобда ишлаш ҳам ноқулай. Ёпиқ биноларда эса вирус ва бактериялар ҳаво орқали тарқалиши осон.

Бундай ҳолларда ёпиқ бинолар ва хоналарда ҳавони вируслардан тозаловчи бактерицидли рециркуляторлар ёрдамга келади. Самарқанд шаҳридаги «ElXolding» корхонаси ўзи ишлаб чиқараётган бактерицидли рециркуляторларни таклиф қилади. Электр токида ишловчи бу ҳаво тозалагичлар ултрабинафша лампа билан жиҳозланган. У хона ҳавосини 95 фоизгача бактерия ва вируслардан тозалайди.

Uvel рециркуляторлари ҳажмига қараб 30 квадратдан 150 квадратгача бўлган хоналар ҳавосини [зарарли микроорганизм ва вируслардан] тозалайди. Электр токи паст бўлганда ҳам рециркулятор ичига ўрнатилган электрни меъёрга келтирувчи восита ёрдамида ишлайверади. «ElXolding» ҳаво тозалувчи воситани сотиш бўйича болалар боғчалари, ошхона, мактаб ва клиникалар билан ҳамкорлик қилиб келади. Мижозлар «ElXolding» маҳсулотидан миннатдор эканликларини маълум қилишган.

Uvel рециркуляторларига ўрнатилган ултрабинафша лампа 6 минг соат ишлаб беради ва фақат шундай кейин уни алмаштириш керак. Уни таймерга қўйиб фойдалансангиз ҳам бўлади. Воситанинг асосий устунлиги уни хонада одамлар ва ҳайвонлар бўлган ҳолатда ҳам ишлатиш мумкин.

«ElXolding» рециркуляторлари ҳар қандай ҳолатда ишлатиш учун хавфсиз. Бутун Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати амалда. Тўловни ҳар қандай усулда амалга ошириш мумкин. Маҳсулот сертификатланган, ишонч кафолати 12 ойгача.

Мурожаат учун телефон:
93 3305000
93 7203030

Telegram: t.me/elxolding
Facebook: facebook.com/ELXOLDING
Instagram: instagram.com/elxolding

Реклама ҳуқуқи асосида

Top