23:43 / 30.03.2021
6610
Volkswagen АҚШда ўз номини Voltswagen деб ўзгартирмоқда

Янги ном компаниянинг электромобиллар ишлаб чиқаришга эътибор қаратганини билдиради.

Volkswagen автоконцернининг Америкадаги бўлинмаси Volkswagen of America компанияси май ойида ўз номини расман Voltswagen of America деб ўзгартиради.  

Янги ном электр кучланишининг ўлчов бирлигини ифодаловчи «вольт» сўзидан олинган бўлиб, компаниянинг электромобиллар ишлаб чиқаришга эътибор қаратганини билдиради.

Voltswagen номидан рекламалар, компания сайти ва ижтимоий тармоқларда фойдаланилади. 

Бундан ташқари, автоконцерн электромобиллари Voltswagen деб ёзилган оч ҳаворанг эмблемага эга бўлади.

Volkswagen электр транспорт ишлаб чиқарувчи дунёдаги энг йирик компанияга айланишни режалаштирган. Автоконцерн 2020 йилда 231 минг дона – бир йил аввалгига нисбатан уч марта кўп электромобил ишлаб чиқарган. Volkswagen 2030 йилга бориб 70та моделдаги электромобил ишлаб чиқаришни режалаштирган.

Top