10:31 / 08.04.2021
1196
Халқ таълими вазирлиги тизимидаги мактабларда апрель ойи давомида “Шахмат ойлиги” спорт мусобақалари ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги “Шахматни янада ривожлантириш ва оммалаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4954-сон қорорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Халқ таълими вазирлиги тизимида бир қанча ишлар амалга оширилди.

Жумладан:

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 августдаги ва “Ўзбекистон Республикаси шахматни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3906-сонли қарори билан Халқ таълими вазирлиги тизимидаги 150 та умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчи-ёшларини тажриба тариқасида шахматга ўқитишни ташкил қилиш амалиётини кенгайтириш ва шу муносабат билан яна қўшимча 1150 та умумий ўрта таълим мактабларини шахматга ихтисослаштириш йўлга қўйилди.
  • 2021 йил 1 мартдан бошлаб, Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши ҳамда Ўзбекистон Шахмат федерацияси билан ҳамкорликда умумий ўрта таълим мактаблари “Жисмоний тарбия” фани ўқитувчиларини онлайн шахмат бўйича малакасини ошириш тизими ҳамда маҳорат дарсларини ўтказиш йўлга қўйилди.
  • 2021 йил март ойида 145 нафар жисмоний тарбия фани ўқитувчилари шахмат бўйича онлайн ўқитилди ва малакаси оширилди.
  • 2021 йил апрель ойи давомида Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти томонидан барча минтақавий бўлимлардаги умумий ўрта таълим мактабларида “Шахмат ойлиги” ташкил этилди.

Мазкур спорт ойлигида умумий ўрта таълим мактабларида шахмат бўйича вилоят, республика ва халқаро мусобақалар ғолиблари, ҳалқаро гроссмейстер, ҳалқаро тоифадаги спорт устаси, ҳалқаро унвонларга эга бўлган тренерларни жалб қилган ҳолда “Шахмат ойлиги” юқори савияда ўтказилмоқда.

Бундан ташқари, Халқ таълими вазирлиги ходимлари, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, туман (шаҳар)лар халқ таълими бўлимлари ва умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчилар, педагог ходимлар ўртасида оммавий равишда спортнинг шахмат туридан спорт мусобақалари юқори савияда ташкил этилган ҳолда ўтказилмоқда.

Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти матбуот хизмати

Top