20:00 / 27.04.2021
7623
Global Elite School полиглотлар мактаби ўқувчиларни кутмоқда!

Ўзбекистондаги илк полиглотлар мактабларидан бири бўлган Global Elite School маъмурияти бошланғич мактабга ўқувчилар қабули бошлангани ҳақида ота-оналарга эслатиб ўтади. Ҳозирги кунда мактабда 1—4 синфлардаги таълим йўлга қўйилган бўлиб, 2021-2022 ўқув йилида 5- ва 6-синфларни очиш режалаштирилмоқда.

Мактабда уникал Корея тизими бўйича таълим берилади ва болалар, 9 йил ичида 9 та тилни ўзлаштириб, ҳақиқий полиглотларга айланишлари таклиф этилади. Ўқувчилар корейс, рус, инглиз, немис, француз, испан, хитой ва, ҳозирги кунда тобора актуаллашиб бораётган, дастурлаш тилларини ўрганадилар. Таълим тафсилотлари билан мактаб расмий сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.

Интерактив доскалар, сенсор панеллар, проекторлар, моноблоклар, дунё тилларидаги китобларни ўз ичига қамраб олувчи улкан электрон кутубхона, 4 маҳал овқатланиш ва синфлардаги уй вазифалари таҳлили – мактабда болаларнинг билимга бўлган қизиқиши биринчи ўринда туради. Бундан ташқари, болалар дарслардан холи вақтларда таэквондо, кендо, хореография, гимнастика, Корея маданияти, робототехника каби турли хил секция ва тўгаракларда шуғулланишлари мумкин.

Global Elite School Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда университет қошидаги лицей билан яқин ҳамкорлик қилади. Мактабни битирганларидан сўнг, лицей ҳамда ТДИУга ўқишга киришда ва келгусида Жанубий Кореяда таълим олишда мактаб ўз ўқувчиларига кўмаклашади. Пандемия охирлаб, халқаро қатновлар тикланганидан сўнг мактаб маъмурияти ҳар йилги Корея, Германия, Франция, Буюк Британия, Хитой каби хорижий давлатларда бўлиб ўтадиган тил амалиётларини йўлга қўймоқчи.

Корейс ва инглиз тили дарсларини ушбу тил соҳиблари бўлмиш ўқитувчилар олиб борадилар. Машҳур Корея маданияти тўгарагини эса мактаб директори, 40 йиллик тажрибага эга, 5 хил тилни ўзлаштирган, ўз она юрти анъаналари ҳамда урф-одатлари билимдони – жаноб Сонг Чанг Суб олиб боради. «Биз барча болаларимиз чет тилларда инсонлар ва машиналар кўмагисиз эркин сўзлаша олишларини орзу қиламиз» - дея таъкидлайди мактаб директори.

Global Elite School полиглотлар мактабига қабул тўғрисида кўпроқ маълумотларга эга бўлиш учун қуйидаги телефон рақамлари бўйича қўнғироқ қилинг:

+99899-807-33-43

+99899-920-33-43

+99890-936-11-31

+99890-945-44-56

+99890-915-03-38

+99890-999-51-21

Болаларингиз келажагини ҳозирдан яратинг!

Сайт: globalelite.uz

Telegram: t.me/globaleliteschool

Instagram: @globaleliteschool.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top