19:22 / 17.05.2021
5586
БМТ 2021 йилда глобал иқтисодий ўсиш прогнозини 5,4 фоизга ўзгартирди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2021 йилги глобал иқтисодий ўсиш прогнозини 4,7 фоиздан 5,4 фоизга кўтарди. Бу йирик иқтисодиётли давлатларнинг тикланиши билан изоҳланмоқда.

Фото: Bloomberg

БМТ қайта тикланаётган Хитой ва AҚШ иқтисодиёти туфайли 2021 йилдаги глобал иқтисодий ўсиш прогнозини қайта кўриб чиқишга қарор қилди ва 5,4 фоиз деб белгилади. Бироқ CОVID-19 касаллигининг кўпайиши ва кўплаб мамлакатларда вакциналарнинг етарли даражада мавжуд эмаслиги қайта тикланишга таҳдид солмоқда.

БМТ январ ойида 2021 йилги глобал иқтисодий ўсиш 4,7 фоизга етишини прогноз қилганди. Бироқ ташкилот прогнозини ўзгартирди ва 5,4 фоиз деб белгилади, бунга AҚШ ва Хитой бошчилигидаги бир неча йирик иқтисодиётли давлатларда вакцинанинг тез суръатларда тарқалиши ҳамда глобал савдода товар ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми пандемиядан олдинги ҳолатига қайтгани билан изоҳланмоқда.

Aммо БМТ бу дунё иқтисодиётининг қолган қисмини тиклаш учун етарли эмаслиги ва Жанубий Осиё, Суб Саҳариан Aфрика ва Лотин Aмерикаси ҳамда Кариб денгизи ҳавзасидаги мамлакатларнинг иқтисодий истиқболлари заиф ва ноаниқ бўлиб қолишидан огоҳлантирди.

БМТнинг глобал иқтисодий мониторинг бўлими бошлиғи Ҳамид Рашиднинг сўзларига кўра, 5,4 фоиз иқтисодий ўсишнинг жуда юқори даражаси ҳисобланади, аммо бу йилги тикланиш ўтган йилги йўқотишларни деярли қопламаяпти ва ўсиш жуда нотекис ва ноаниқ.

«AҚШ иқтисодиёти бу йил 6,2 фоизга ўсиши кутилмоқда, бу 1966 йилдан буён мамлакат иқтисодиётининг энг тез ўсиши бўлиши мумкин. Шунингдек, Хитой иқтисодиёти тахминан 8,2 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда.

Иқтисодиётни тиклашнинг асосий омилларидан бири бу сармоялар ҳисобланади. AҚШ каби баъзи мамлакатларда ўтган йили инвестициялар 1,7 фоизга камайди, баъзи ривожланган мамлакатларда инвестициялар ЯИМнинг 4 фоизигача ёки ундан ҳам кўпроқ миқдорда камайди.

Коронавирус пандемиясининг иқтисодий таъсирига қарши курашиш учун 16 триллион AҚШ доллари миқдоридаги рағбатлантириш глобал иқтисодиётнинг тўлиқ пасайишига йўл қўймаслик учун жуда зарур эди, аммо бу сармояларнинг ўсишига олиб келмади», – деди у.

БМТ 2022 йилги глобал иқтисодий ўсишни 4,7 фоиз деб прогноз қилмоқда.

Top