16:00 / 18.05.2021
10601
Қозоғистоннинг йирик клининг компанияси Ўзбекистон бозорига кириб келди

IC Group Uzbekistan ҳар қандай объектлар билан ишлайди: ишлаб чиқариш объектлари, янги бинолар, бизнес марказлари, истироҳат боғлари ва хусусий уйлар, шунингдек ички тозалаш хизматларини аутсорсингга ўтказишга ёрдам беради.

Тижорат ва турар жой биноларини тартибга солиш катта ресурсларни талаб қилади. Уй эгаси ўз вақтини ва кучини умумий тозалашга сарфлайди, бизнес эса катта маблағ сарфлайди. Компания профессионал ускуналар ва ювиш воситаларини сотиб олишга, ходимларни ёллашга ва кузатишга, иш ҳақи ва ижтимоий тўловларни тўлашга ҳамда техника хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш билан боғлиқ муаммоларни ўз зиммасига олишга мажбур.

Тозалашни клининг ташкилотига ўтказиш орқали ушбу қийинчиликларни ҳал қилиш мумкин. Бироқ, керакли иш ҳажмини қамраб оладиган ишончли компанияни топиш ҳар доим ҳам осон эмас. IC Group йирик холдинг компаниясининг ўзбек бозорига кириши ҳатто жуда катта объектларни: фабрикаларни, савдо ва кўнгилочар марказларни, спорт мажмуаларини, супермаркетларни, ҳукумат биноларини аутсорсингга ўтказишга имкон берди.

IC Group холдинги 14 йилдан бери Қозоғистон бозорида муваффақиятли ишлаб келмоқда. Унинг портфелида 500 дан ортиқ корпоратив мижозлар, жумладан Samsung, НК “Қозоғистон темир йўли”, АAir Astana, Kazaxtelekom, SEC MEGA Park, Halyk Bank, Astana Opera ва бошқалар бор. IC Group Қозоғистондаги B2B тозалаш бозорининг 27 фоиздан ортиғига эгалик қилади. Компаниянинг капиталлашуви 20 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

IC Group Uzbekistan хизматлари қаторига қуйидаги тозалаш турлари киради: асосий (ходимлар офисга келишидан олдин ёки кейин), техник хизмат кўрсатиш (кун давомида иш хоналарини ва санузелларни тозалаш), қурилишдан кейинги давр (бўёқ изларидан, елим қолдиқларидан, чангдан халос этиш), умумий тозалаш ишлари. Шунингдек, компания кириш йўлакларини, ҳовлиларни, квартираларни, уйларни, дала ҳовлиларни тозалаш, ҳамда кир ювиш ва муҳандислик хизматларини таклиф этади.

Мижозлар IC Group'ни танлашининг 5 та сабаби:

1. Харидор профессионал ускуналарни сотиб олиш ва таъмирлашда тежайди. IC Group Uzbekistan тўлиқ техник тўпламлари, шу жумладан ювиш-сўриб олиш ускуналарини, супуриш ва жилолаш машиналарини, мебель ва гиламларни тозалаш ускуналарини, фасадлар ва ойналарни ювиш ускуналарига эга;

2. Мижоз сифатли тозалашни оптимал нархларда қўлга киритади. Ускуналар ва ювиш воситаларини улгуржи сотиб олиш, катта ҳажмдаги ишлар ва юқори даражадаги автоматлаштириш туфайли IC Group ўз хизматлари учун қулай нархларни таклиф этади;

3. Фақат экологик тоза ювиш воситалари ва тозалагичлардан фойдаланилади. Мижоз одамлар ва ҳайвонларнинг соғлиғи учун ташвишланмаслиги зарур;

4. Икки босқичли сифат назорати тизимидан фойдаланилади. Ҳар бир мижозга шахсий менежер тайинланади, у аввал тозалаш натижасини ўзи текширади ва шундан кейингина мижозга тақдим этади. Ушбу ёндашув сизга кичик камчиликларни ҳам сезиш ва йўқ қилишга имкон беради;

5. Хизматлар оператив тарзда тақдим этилади. Замонавий техник ускуналар ва малакали ходимлар хоналарни, кириш йўлакларини, ҳовлиларни қисқа вақт ичида тартибга солишга қодир. Агар мижоз шошилинч тозалашни талаб қилса, комплекс тозалаш учун ускуналар билан жиҳозланган мобил гуруҳ иш жойига етиб боради.

Қандай қилиб бизнес жараёнларининг самарадорлигини ошириш ва тозалашни аутсорсингга ўтказиш орқали харажатларни камайтиришни билиш учун IC Group Uzbekistan билан боғланинг.

IC Group Uzbekistan сизни ташвишлардан халос қилади ва юқори сифатли тозалаш ишлари билан таъминлайди!

Батафсил маълумот учун:

Телефон: +99878 888 05 55

Instagram: @icgroup.uz

Facebook: fb.com/IC-Group-Uzbekistan

Telegram: t.me/ICgroup_Uzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Top