21:11 / 28.05.2021
11537
Ўзбекистон ёшлар жамоаси Украинани ҳам мағлуб этиб, Лобановский халқаро хотира турнири ғолибига айланди

Темур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар жамоаси (U21) Украинада ўтган Валерий Лобановский хотира турнири ғолибига айланишди.

Уч мамлакат – Украина, Озарбойжон ва Ўзбекистон ёшлар жамоалари иштирокида ўтган турнирнинг дастлабки баҳсида озарлар устидан минимал ҳисобда устун келган вакилларимиз, иккинчи ўйинда мезбон Украинани мағлуб этишди. 

Дастлаб Жасур Жалолиддинов ҳимоячининг қўпол хатосини голга айлантирган бўлса, кўп ўтмай Ҳусайн Норчаев иккинчи голга муаллифлик қилди – 2:0. 

Ушбу ўйинни миллий жамоамиз собиқ футболчиси Максим Шацких ва Украина футболи афсонаси, «Насаф» собиқ бош мураббийи Анатолий Демьяненко стадионда кузатиб боришди.

Валерий Лобановский халқаро хотира турнири – 2021.
28 май (жума)
Украина U-21 – Ўзбекистон U-21 – 0:2
Голлар
: Жасур Жалолиддинов 41, Ҳусайн Норчаев 63.
Ўзбекистон U-21: Ҳамидулло Абдунабиев, Отабек Жўрақўзиев, Элдор Бегимов, Одил Абдумажидов, Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, Диёр Раҳимқулов, Ризо Турдалиев, Диёр Холматов, Жасур Жалолиддинов, Ҳусайн Норчаев, Улуғбек Ҳошимов.

26 май. Украина U-21 – Озарбойжон U-21 – 0:1 (Гурбанли, 17)
27 май. Озарбойжон U-21 – Ўзбекистон U-21 – 0:1 (Ж.Жалолиддинов, 75)

Турнир жадвали:
1. Ўзбекистон U-21 – 6 очко
2. Озарбойжон U-21 – 3 очко
3. Украина U-21 – 0 очко.

Top