14:17 / 04.06.2021
9909
Ўзбекистонга цемент импорти кескин ошди

Жорий йилнинг дастлабки тўрт ойида 1 миллион тонна цемент импорт қилинди. Ўзбекистонга асосий экспортёр давлатлар сифатида Қозоғистон ва Қирғизистон қайд қилинган.

2021 йилнинг январ-апрел ойларида хориждан Ўзбекистонга қиймати 50,5 миллион долларга тенг бўлган 1 миллион тонна цемент импорт қилинган.

Статқўм маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 515,1 минг тоннага кўп.

2021 йилнинг тўрт ойида Ўзбекистон цемент импорт қилган асосий давлатлар:

  • Қозоғистон – 498,3 минг тонна;
  • Қирғизистон – 278,5 минг тонна;
  • Тожикистон – 234,7 минг тонна;
  • Эрон – 10,8 минг тонна;
  • Туркманистон – 8,6 минг тонна.

Қайд этилишича, импорт қилинган цементнинг асосий қисми Тошкент шаҳри (496,6 минг тонна), Фарғона(194,9 минг тонна) ва Андижон(183,7 минг тонна) вилоятлари ҳиссасига тўғри келган.

Аввалроқ, мамлакат ичкарисида ҳам 2021 йилнинг январ-апрел ойлари давомида цемент ишлаб чиқариш ҳажми 26,9 фоизга ошгани хабар қилинганди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2021 йилнинг январ ойида 559,3 минг тонна (ўсиш суръати 7,3 фоиз), 2021 йилнинг январ-феврал ойларида 1,3 млн тонна (ўсиш суръати 18,4 фоиз), 2021 йилнинг январ-март ойларида 2,2 млн тонна(ўсиш суръати 14,1 фоиз) цемент ишлаб чиқарилган.

Top