10:00 / 17.07.2021
8824
Танишув: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари бўйича қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ягона Олий таълим муассасасининг бу йил  абитуриентларга қандай янгиликлари бор?

Институтда:

-Агробиология,

- Ўсимликлар ҳимояси, агрокимё ва тупроқшунослик,

- Агробизнес ва рақамли иқтисодиёт,

- Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш

- Агроинженерия ва гидромелиорация факультети мавжуд.Уларда 20 та кафедра фаолият юритмоқда. Институтда бу йил қабул квоталари ўтган йилгига нисбатан бакалавриатда 17% га, магистратурада 46%га ортди. Шунингдек, кундузги таълимда 3 та

- Юриспруденция (қишлоқ хўжалиги ҳуқуқи),

-Органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш,

- Тупроқ бонитировкаси ва ер ресурсларидан фойдаланиш таълим йўналишлари очилди.

Сиртқи таълимда эса 5 та

- Зооинженерия (Балиқчилик),

-Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш, ветеринария медицинаси(фаолият турлари бўйча)

- Туризм(агротуризм),

-Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси (Қишлоқ хўжалигида) таълим йўналишлари бу йилги абитуриентларни кутади.

Магистиртурадаги янгиликлар:

-Агротупроқшунос ва агрофизика (соҳалар бўйича),

- Агрокимё, агрономия, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси (Маҳсулотлар турлари бўйича),

- Сабзавотчилик полизчилик,  мевачилик, мева сабзавотчиликда биотехника, гидромелиорация мутахассисликлари 2021-2022 ўқув йилида очилди. Шунингдек қишлоқ хўжалиги соҳасида иқтисод, бугалтерия ва аудит жами бўлиб 27 та мутахассисликлар мавжуд.

Ушбу ўқув йилида бакалавриятнинг кундузги таълим шакли учун 30 та йўналишларига яъни 1179 нафар, сиртқи таълим шакли бўйича 26 та таълим йўналишларига 700 нафар, магистратуранинг 27 та  мутахассисликларига 120 нафар қабул квоталари белгиланган. Ҳорижий ОТМлари билан ҳамкорликдаги қўшма таълим дастурларида алоҳида квоталар ажратилган бўлиб,4 та таълим йўналиши бўйича 100 нафар кадрлар тайёрлаш белгиланган.

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар инстиутида 5 та факультет уларда 20 та кафедра фаолият юритади. Қабул квоталари ўтган йилгига нисбатан бакалавриатда 17% га, магистратурада 46%га ортди. Шунингдек, кундузги таълимда 3 та

  • Юриспруденция (қишлоқ хўжалиги ҳуқуқи)
  • Органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш,
  • Тупроқ бонитировкаси ва ер ресурсларидан фойдаланиш таълим йўналишлари очилди.

Сиртқи таълим йўналишлари яна 5 тага кўпайди. Магистратура мутахассисликлари 9 тага ортди. 2021-2022-ўқув йили учун бакалаврга 1 179 та квоталар ажратилган бўлиб, шундан 299 таси давлат гранти, 880 таси тўлов шартномаси асосида. Қўшма таълим дастурлари бўйича алоҳида квоталар ажратилган бўлиб, 50 нафар абитуриентлар қабул қилинади.

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига ОНЛАЙН рўйхатдан ўтиш, қабул жараёни бўйича қизиқтирган саволлар бўйича жавоб бeриш мақсадида “Мурожаатлар маркази” (CALL CENTER) ташкил этилди.

Ҳурматли ота-оналар ва абитуриентлар қабул масалалари бўйича ҳар қандай саволларингизга жавобларни мазкур call sentr рақамларига йўллашингиз мумкин.

Соат 9.00 – 17.00 га қадар қуйидаги рақамларга:

☎️ 74-373-10-93
📞 74-373-12-00
☎️ 74-373-14-66
📞 74-373-14-67

Telegram: t.me/AQXAI_pressa

Реклама ҳуқуқи асосида

Top