12:00 / 27.07.2021
5693
“Гумбаз” қурилиш моллари мажмуаси билан ҳам уй қуриш, ҳам автомобилли бўлиш мумкин!

“Гумбаз” бозори ўз харидорларига “Cоbalt” совға қилди.

24 июль куни “Гумбаз” қурилиш моллари бозори харидорлари ўртасида “Cоbalt” автомобили совриндори аниқланди.

Жорий йилнинг 31 март куни очилган “Гумбаз” қурилиш моллари бозори харидорлар учун «Cоbalt» автомашинасини ютиб олиш имкониятини тақдим этган эди. Бунинг учун бозордан ҳар 1 миллионлик харид учун биттадан чек берилиб, харидорлар рўйхатдан ўтказилган. Апрель ойи бошида эълон қилинган акция 22 июлга қадар давом этди. 24 июль куни акциянинг илк ғолиби аниқланди.

Иштирокчилар кўз ўнгида лототрондан танлаб олинган тасодифий рақам орқали Тошкент шаҳрида яшовчи Бахтиёр Тошмуҳамедов “Cоbalt” автомобилини ютиб олди.

“Мен учун кутилмаган воқеа бўлди. Очиғини айтганда, ишонмагандим бундай бўлишига. Ҳозирги ҳаяжонимни ифодалашга сўз тополмаяпман. “Гумбаз”дан уйимнинг қурилишига 4 миллионлик қурилиш моллари харид қилиб, 5 та чек олгандим. Бозор маъмуриятига ва акция ташкилотчиларига миннатдорчилик билдираман. Бундан кейин ҳам фақат шу ердан харид қиламан”, деди ютуқ соҳиби.

“Cоbalt” шу ернинг ўзида “Гумбаз” савдо мажмуаси директори Иброҳим Абдуғаниев томонидан ўз эгасига топширилди.

Директор мажмуада бундай акциялар давом этишини маълум қилди.

“Бу акция ҳали охирги ҳам эмас. 1 августдан янги акцияга старт берилиши арафасида турибмиз. Биз ўз харидорларимизга ҳамёнбоп ва сифатли маҳсулотлар билан бирга совғалар ҳам беришни хоҳлаймиз”, деди бозор директори.

“Гумбаз” қурилиш моллари мажмуаси ўз харидорларини мамнун қилиш мақсадида 1 августдан 31 декабрга қадар давом этадиган янги акция эълон қилади. Бу гал акцияда 2 та “Spark” автомобили билан биргаликда бозор мижозларига маиший техника: 5 та телевизор, 5 та музлаткич, 5 та микротўлқинли печлар тақдим этилади.

“Гумбаз” бозори харидорлар учун имкониятлар очади: биз билан қурилиш асносида автомобилли ёки маиший техникали бўлиш мумкин!

«Гумбаз» бозорига ташриф буюрмоқчи ва керакли қурилиш материалларини сотиб олмoқчи бўлган харидорлар учун:

Манзил: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Оҳанрабо кўчаси 7.

Маълумот учун:

+99897 267 77 77

+99897 147 00 81

Электрон почта манзили: gumbazstroy@gmail.com

Веб-сайт: www.gumbaz.uz

Instagram: @gumbaz.uz

Facebook: fb.com/gumbaz.uz/

Telegram: t.me/Gumbaz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид
Top