20:00 / 27.07.2021
5631
«ISHONCH» дўконлар тармоғи ходимлари иш жойида COVID-19га қарши вакцина билан эмланмоқда!

Маиший техникалар, уй-рўзғор буюмлари, мебеллар каби оила учун керакли бўлган маҳсулотларни муддатли тўловга сотиш бўйича Ўзбекистондаги энг йирик савдо дўконларидан бири ҳисобланган «Ishonch» дўконлар тармоғи ўз ходимлари ва мижозлар саоматлиги тўғрисида доимо қайғуради. Шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бошланган «Мен вакцина олдим» акциясида фаол иштирок этмоқда. 

Бунга кўра, 2500дан ортиқ ходимларини ва улар хизмат кўрсатадиган мижозлар саломатлигини ўйлаган “ISHONCH” дўконлар тармоғи ўз хоҳиши билан вакцина олишни истаган ходимлар учун соғлиқни сақлаш ходимлари билан биргаликда, иш жойида COVID-19га қарши вакцина билан эмлаш ишларини тўлиқ ташкиллаштириб бермоқда. Шу кунга қадар 900дан ортиқ ходимлар вакцинанинг биринчи босқичи билан эмланди. Ҳозирда эмлама жараёнлари давом этмоқда.

COVID-19га қарши эмланганлар компаниянинг турли лавозимларида ишлайдиган ходимлар бўлиб, ҳозирда барчаси ўзларини яхши ҳис қилаётгани ва ножўя ҳеч нарса сезмаётганини айтиб ўтди.

“Барча филиалларимизда ихтиёрий тарзда вакцина олишни истаган ходимларимиз вакцина олиш ишларини компаниямиз тўлиқ таъминлашни ўз режасига киритган ва шу асосида керакли ишлар олиб борилмоқда. Ҳозиргача 900дан ортиқ ходимимиз вакцина билан эмланди. Вакцина олган компания ходимларимизни олдинда вакцинанинг иккинчи ва учинчи босқичларини олиш кутмоқда. Ушбу жараён ҳам компания томонидан тўлиқ ташкиллаштириб берилади. Бундан ташқари эмлама олмаган ходимларимизни ҳам босқичма-босқич эмлатиш ишларини ташкиллаштирамиз”, - дейди “ISHONCH” дўконлар тармоғи ижрочи директори Азизбек Ҳасанбоев.

Батафсил маълумот учун:

+99873 515 22 22

Ижтимоий тармоқдаги расмий канал ва саҳифалар:

Telegram: t.me/ishonchsavdo

Instagram: @ishonchsavdouz

Facebook: fb.com/ishonchsavdouz

Twitter: twitter.com/ishonchsavdo

YouTube: youtube.com/c/Ishonchsavdo

Реклама ҳуқуқи асосида.

Top