21:33 / 11.09.2021
4060
EPSILON (EDC): Эрназар-10 қудуғидан 80 минг кубметр кунлик ҳажмда газ олинмоқда

Жорий йил 11 сентябр куни Эрназар-10 қудуғида насос-компрессор қувурларини алмаштиришни ўз ичига олган мукаммал таъмирлаш ишларидан сўнг, қудуқдан саноат аҳамиятига эга бўлган газ оқими олинди. 

Чиқарилаётган газни республика аҳолисига етказиб бериш учун 12 сентябр куни қудуқ газ узатиш тизимига уланади.

Барча ишлар санитария, эпидемиология ҳамда экология талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилмоқда.

Epsilon Матбуот хизмати Ⓣ

Top