09:00 / 16.09.2021
6484
“Olmos Residence”да байрамона чегирмалар мавсуми давом этмоқда

“Olmos Residence” турар жой мажмуасидан хонадонларни Ўзбекистон Республикасининг 30 йиллиги муносабати билан 100% тўлов амалга оширган ҳолда 30% чегирмалар билан харид қилинг. Бундан ташқари, 30% бошланғич тўлов тўланганда 30 ойга муддатли тўлов режаси амал қилмоқда.

“Olmos Residence” жамоаси 2020 йилда Республикамизда қурилиш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни ўрганиш ва жаҳон стандартларини қўллаш асосида улкан мажмуа қурилишига старт берди.

2021 йилнинг август ойига келиб эса, жамоанинг юксак маҳоратидан келиб чиқиб умумий мажмуанинг қариб 70% қуриб битказилиб йил якунига қадар ўз эгаларига топширилиши кўзда тутилган.

Пойтахт аҳолисига маълумки “Olmos Residence” турар жой мажмуаси пойтахтимизнинг энг тез ривожланаётган туманларидан бири - Яшнабод туманида жойлашган бўлиб, об-ҳавоси, сокинлиги ва ҳар тарафлама қулайлиги билан ажралиб туради.

Турар жой мажмуаси жаҳон стандартларига мос тарзда юқори технологиялар, экологик тоза ва юқори сифатли қурилиш материалларини қўллаш асосида қуриб битказилмоқда.

Мажмуада 24/7 қўриқлаш тизими ва аҳолининг хавфсизлиги учун “Автомашинасиз ҳудуд” концепцияси қўлланилганлиги аҳамиятга эгадир.

Лойиҳада автомобил эгалари учун ерусти ва ости автомобил тураргоҳлари ҳам мавжуд. Аҳоли учун оилавий тадбирлар нишонлаш мақсадида мажмуанинг ўзида маросимлар ўтказиш жойи мавжуд бўлади.

Мажмуа аҳолиси учун катта қулайликлар яратилиши кўзда тутилган бўлиб мажмуа ҳудудида озиқ-овқат дўкони, маиший хизмат кўрсатиш хоналари, фитнес хонаси, яшил майдонлар, фавворалар, болалар майдончаси, беседкалар, қулай юриш йўлаклари жойлаштирилади.

Юқорида келтирилган қулайликларга эга бўлган хонадонларимизга Ўзбекистон Республикасининг 30 йиллиги муносабати билан 100% тўлов амалга оширилганда 30% чегирмалар эълон қилинган. Бундан ташқари, 30% бошланғич тўлов тўланганда 30 ойга муддатли тўлов режаси амал қилмоқда.

Бугунги кундаги чегирмаларда сиз қулай нархда хонадон сотиб олиш билан чегараланиб қолмай, Хонадонлар тайёр бўлганда даромадингизни қўшимча 30% ошириш имкониятига эга бўласиз!

Телефонлар: +998946690003, +998972371111

Instagram: @olmosresidence

Facebook: fb.com/olmosresidence

Telegram: t.me/OlmosResidence

Сайт: olmosresidence.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид
Top