09:19 / 29.09.2021
12983
100 ёшли она ва 82 ёшли фарзанд 72 йиллик айрилиқдан кейин қайта топишди

Бенгалиялик Абдулқуддус Мунсий 82 ёшида 100 ёшли онаси билан қайта топишишга муваффақ бўлди. Она ва бола 72 йиллик айрилиқдан кейин яна бирга бўлиш бахтига муяссар бўлишди. 

Daily Mail нашрининг хабар беришича, Мунсийни 10 ёшида муайян муддатга амакисиникига яшаб туришга жўнатишган. Бироқ Мунсийнинг амакиси тез орада жияни билан алоқани йўқотган. Шундан кейин у янги оилада тарбиялана бошлаган ва онаси билан барча алоқа узилган.      

72 йил ўтиб эркак онасини излашда ёрдам сўраб маҳаллий тадбиркорга мурожаат қилган. Тадбиркор Мунсий онасини излаётгани ҳақидаги видеони ижтимоий тармоқларда жойлаштирган. Видеони Мунсийнинг узоқ қариндоши кўриб, у билан боғланган ва онаси ҳамон ҳаётлигини, қишлоққа қандай келиши мумкинлигини айтган.

Шундан кейин Қуддус онаси билан кўришиш учун 350 км йўл босиб ўтган ва охир-оқибат унинг орзуси ушалган. У онасини қўлидаги чандиғидан таниган.

“Онам анча кекса ёшда ва шу сабабли яхши гапира олмайди. У мени қўлимдан ушлаб, тинмай йиғлади. Мен эса унга ўғли энди ёнида эканини ва хавотирланишига бошқа сабаб йўқлигини айтдим”, деб сўзлаган қария.

Top