17:50 / 30.09.2021
5489
EPSILON (EDC): Икки янги қудуқ бераётган жами кунлик газ ҳажми 1 млн 800 минг кубметрни ташкил этди

Жорий йилнинг 30 сентябр куни Қашқадарё вилоятидаги иккита янги – Айзоват -14 ҳамда Назарқудуқ-3 қудуқларида олиб борилган бурғилаш ишларидан сўнг улардан саноат аҳамиятидаги газ оқими олинди.

Айзоват-14 қудуғидан олинаётган кунлик газ ҳажми 1 млн кубметрни ташкил этди.

Назарқудуқ конининг 3- сонли қудуғидан саноат аҳамиятидаги олинаётган газнинг кунлик ҳажми 800 минг кубметрни ташкил этди.

Олинаётган газни республика аҳолисига етказиб бериш учун 1 октябр куни мазкур қудуқлар газ узатиш тизимига уланади. Барча ишлар санитария-эпидемиология ва экология меъёрларига мувофиқ равишда амалга оширилмоқда.

Epsilon Матбуот хизмати Ⓣ

Top